Рамазон ойида умра сафари нархи оширилмайди - дин ишлари бўйича қўмита

© Комитет по делам религий при кабинете министров УзбекистанаПаломникам из Узбекистана отказали во въезде в Саудовскую Аравию
Паломникам из Узбекистана отказали во въезде в Саудовскую Аравию - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Музаффар Комилов ҳамкор ташкилотлар билан Рамазон ойида ҳам оддий умра вақтидаги нархларни сақлаб қолишга келишилганини қайд этди

ТОШКЕНТ, 11 фев - Sputnik. Муқаддас Рамазон ойида 44 минг нафар Ўзбекистон фуқаролари умра зиёратини амалга оширадилар, деди сешанба куни "Умра сафарини ташкил этиш ва ўтказиш" мавзусида ўтказилган брифингда дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Музаффар Комилов. Sputnik Ўзбекистон мухбири хабари асосида.

Работа белорусской таможенной службы - Sputnik Ўзбекистон
Умрага юборилган 14 нафар зиёратчининг визаси сохта бўлиб чиқди

"Шу пайтга қадар Рамазон умрасини амалга ошириш кўпчилик фуқароларимиз учун орзу эди. Аммо рамазон ойида умра қилишнинг яна бир ўзига хос томони - Саудия томони бу ойда барча нархларни кўтаради. Яшаш, емак-ичмак ва бошқа барча хизматлар нархи кўтарилади. Нархлар оддий умрадан фарқли ўлароқ Ҳаж мавсумидаги нархларга етиб қолади. Дин ишлари бўйича қўмитанинг Ҳаж ва Умра зиёратини ташкил этиш бўйича Саудиядаги расмий ҳамкори – "Al-Hidaya Hajj, Umrah & Tourism Co" ширкати шуни ўз бўйнига олди-ки, Рамазон ойида ҳам оддий умра вақтидаги нархларни сақлаб қолишга келишилди", - деб маълум қилди Комилов.

Сал олдин, 22 июнь кунига қадар юз мингдан ортиқ ўзбекистонликлар умра сафарини амалга оширишлари режалаштирилгани, 10 март санасидан бошлаб Тошкент-Мадина-Тошкент 3-рейси йўлга қўйилиши мўлжаллангани ҳақида хабар берган эдик.

Янгиликлар лентаси
0