08:14 28 Феврал 2020
Эфир
  • RUB148.82
  • EUR10329.35
  • USD9526.28
Янгиликлар
Ҳавола олиш
504 0 0

Қашқадарёда ўтказиладиган "Лола ва кабоб" фестивали иштирокчилари ҳаво шарларида 5 дақиқа давомида бепул парвоз этишлари учун шароит яратилиши кутилмоқда.

ТОШКЕНТ, 11 фев - Sputnik. Қашқадарёда ўтказиладиган "Лола ва кабоб" фестивалида 20та ҳаво шари учирилади, деб хабар қилмоқда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармаси ахборот хизмати.

Таъкидланишича, Ўзбекистон Гастрономик Туризми ассоциацияси ва Ўзбекистон Аэронавтика Федерацияси ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланган.

Ўзаро ҳамкорликнинг илк босқичи сифатида, апрел ойида Қашқадарё вилояти Ғузор туманида ўтказиладиган "Лола ва кабоб" фестивалида 100 нафар Халқаро тоифадаги хорижлик ҳаво шари учувчилари "Лола ва кабоб" фестивалининг очилиш маросимида 20та ҳаво шарида учишлари кутилмоқда.

Парвоз давомида шоу тарзида томоша кўрсатишлари, шунингдек, фестивал иштирокчилари ҳаво шарларида 5 дақиқа давомида бепул парвоз этишлари учун шароит яратилиши кутилмоқда.

Ассоциацияси ва Федерация ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик орқали келажакда Гастромомик фестивалларда ҳаво шарлари учирилишини йўлга қўйиш ва бошқа бир қатор лойиҳаларни амалга ошириш кўзда тутилган.

 

Асосий мавзулар