05:37 11 Август 2020
Эфир
  • RUB138.65
  • EUR12059.09
  • USD10231.71
Янгиликлар
Ҳавола олиш
410 0 0

Ташкилот вакили сўзларига кўра, Россия Конституциясига киритилаётган ўзгаришлар РФда яшовчи ноанъанавий жинсий ориентацияга эга вакиллар ҳақ-ҳуқуқини чеклайди

ТОШКЕНТ, 17 фев – Sputnik. Human Rights Watch (HRW) ҳуқуқни ҳимоя қилиш халқаро ташкилотининг Европа ва Марказий Осиё бўйича бўлими раҳбари ўринбосари Татьяна Локшина Россия Конституциясида оила тушунчасига киритилаётган ўзгартишларни танқид қилди. Аёл сўзларига кўра, ушбу ўзгаришлар мамлакатда яшовчи ноанъанавий жинсий ориентацияга эга вакиллар ҳақ-ҳуқуқларини чеклайди.

Сал олдин Россия Давлат думаси вице-спикери Петр Толстой никоҳ бу эркак ва аёл иттифоқилиги. деган тушунчани конституцияда белгилаш зарурияти ҳақида гапирган эди. Толстойга кўра, бу ҳолат ноанъанавий жинсий ориентацияга эга бўлган шахсларга алоҳида ҳуқуқ бериш кераклиги мавзусидан ўз манфаати йўлида фойдаланишнинг олдини олишга ёрдам беради.

Вице-спикер сўзларига кўра, шундай қадам "бирон бир халқаро институтлар бундан буёғига Россияга ЛГБТ-ҳамжамиятлар учун аллақандай махсус ҳуқуқлар қабул қилиш лозимлигини тиқиштира олмаслигини" кафолатлайди.

"Мени фикримча, бу биринчи галда ички аудиторияга қаратилган ишора, сиёсатчининг мамлакат ичидаги консерватив аудитория билан ўйнашуви", деди Локшина РИА Новости билан суҳбатда.

"Гомофобия Россияда анча кучли, дискриминация қилувчи қонуннинг қабул қилиниши ва ОАВдаги тегишли риторикадан сўнг эса янада кучайиши мумкин", деб ҳисоблайди аёл.

Шу билан бирга, Локшинанинг таъкидига кўра, Толстой риторикаси Ғарбга томон ҳам йўналтирилган.

"Эҳтимол, Россия аудиториясига мурожаат қила туриб, жаноб Толстой, бир вақтнинг ўзида ғарблик шерикларга Россия нафақат дискриминация қилувчи қонунни бекор қилмаслиги, балки унинг ўзи бир қатор ҳамкасблари билан дискриминация нормаларини конституцияда мустаҳкамлаб қўйишни тўғри деб ҳисоблашлари ҳақида муайян сигнал юбормоқда", - деди HRW вакили.

Аёл гей-пропагандани тақиқлаш ҳақидаги қонунни назарда тутаётганини тушунтирди.

"Ўқитувчи ёки психологнинг болалар ёки ўсмирлар билан бу мавзудаги суҳбати гей-ташвиқот сифатида баҳоланиши мумкин", - деди Локшина.

Ишчи гуруҳ ҳамраиси Павел Крашенинников Толстой томонидан таклиф этилаётган никоҳ тушунчасини конституцияда мустаҳкамлаш унчалик тўғри эмаслигини, чунки тўлиқсиз оилалар ҳам борлигини, никоҳ тушунчаси эса Оила кодексида мустаҳкамлаб қўйилганини айтганди.

Россия президенти Владимир Путин ўтган ҳафтада РФ Конституциясига тузатишлар киритиш бўйича таклифларни тайёрлаётган ишчи гуруҳ билан учрашуви давомида, токи у Россия президенти экан, Россияда "биринчи ва иккинчи рақамли ота-она" бўлмаслигини, фақат "ота ва она" бўлишини алоҳида таъкидлаган эди. Шу билан бирга, давлат раҳбари, ушбу нормани мамлакат бош қонунида мустаҳкамлаб қўйиш керак ёки керак эмаслигига аниқлик киритмаганди.

Асосий мавзулар