Фавқулотда ўчиш: Туркманистондан электр энергияси экспорти вақтинча тўхтатилди

Oбуна бўлиш
Хабарга кўра бугун, бугун эрталаб Туркманистон энергетика тизимига тегишли "Мари иссиқлик станцияси"да ва "Сердар" подстанциялари оралиғидаги 500 кВли Л-511 ҳаво тармоғи фавқулотда ўчди.

ТОШКЕНТ, 21 фев - Sputnik. Туркманэнерго давлат электр энергетика корпорациясининг экспорт амалиётида вақтинча носозлик ҳолати юзага келди. Бу ҳақда "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ ахборот хизмати хабар берди.

Линии электропередач в окрестностях села Партизанское в Крыму - Sputnik Ўзбекистон
Туркманистон-Ўзбекистон подстанцияларини боғловчи ЛЭПда фавқулодда ўчиш юз берди

Эслатиб ўтамиз, "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" акциядорлик жамияти 2019 йилнинг 1 декабрь санасидан буён "Туркменэнерго" давлат электр энергетика корпорациясидан электр энергияси импорти амалиётини амалга ошириб келаётган эди.

Хабарга кўра бугун, 2020 йил 21 февраль куни соат 6:45да Туркманистон энергетика тизимига тегишли "Мари иссиқлик станцияси"да ва "Сердар" подстанциялари оралиғидаги 500 кВли Л-511 ҳаво тармоғи фавқулотда ўчди. Натижада Туркманистондан етказиб берилаётган электр энергияси 780 МВтдан 60 МВтгача камайди.

Туркманистон электр узатиш тармоғида рўй берган носозлик туфайли Ўзбекистон энергетика тизими бўйича аварияга қарши автоматика тизими ишлаши оқибатида 600 МВт қувватдан фойдаланаётган истеъмолчилар вақтинча тармоқдан узилди.

"Айни пайтда туркманистонлик энергетиклар томонидан ҳаво тармоғидаги носозлик сабабларини аниқланиб, уни бартараф этиш юзасидан зарур ишларни олиб борилмокда. Ўзбекистон электр энергияси таъминоти тизимида импорт амалиёти ўрнини қоплаш учун барча захира кучлари сафарбар этилган бўлиб, мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган электр энергияси истеъмолчиларга етказиб берилмоқда", - дейилади хабарда.

ЛЭП - Sputnik Ўзбекистон
Туркманистон Ўзбекистонни электр энергияси билан таъминлайди

Турли носозликлар туфайли электр таъминотида рўй бериши мумкин бўлган қисқа муддатли узилишлар «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ мутасадди ходимлари томонидан бартараф этилиб, мавжуд ёқилғи захирасига мувофиқ электр энергиясини ишлаб чиқариш жараёни «Иссиқлик электр станциялари» АЖ томонидан амалга оширилмоқда. Бундан ташқари, «Ўзбекгидроэнергия» АЖ станциялари ҳам тўлиқ қувватда фаолият юритмоқда.

"Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" юзага келган техник-муҳандислик ҳолати учун истеъмолчилардан узр сўраб, носозлик бартараф этилгач, тармоқдан узилган истеъмолчиларга кучланиш бериш бошланишини маълум қилишини эслатиб ўтган.

Янгиликлар лентаси
0