14:16 13 Июл 2020
Эфир
  • RUB142.48
  • EUR11455.78
  • USD10184.73
Янгиликлар
Ҳавола олиш
1897 0 0

Профилактик тадбирлар етарли даражада олиб борилмаганлиги оқибатида 51 та туман ва шаҳарларда қотиллик жинояти кўпайган.

ТОШКЕНТ, 22 фев - Sputnik. 2019 йилда жиноятлар сони Бухоро, Сирдарё, Навоий, Тошкент вилоятлари  ва Тошкент шаҳрида юқорилигича қолган. Бу ҳақда 22 февраль куни Бош прокуратурада ўтказилган Жиноятчиликка қарши кураш бўйича Мувофиқлаштирувчи кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида айтиб ўтилди, деб хабар қилмоқда Бош прокуратура ахборот хизмати.

Амалга оширилган ишлар натижасида биргина 2019 йилда умумий жиноятлар қарийб 3 мингтага ёки 6 %га камайиб, Ўзбекистонда криминоген вазият барқарорлиги сақланган. Мавжуд 9116 та маҳалладан 3074 таси ёки ҳар учинчисида жиноят қайд этилмаган. 

Қотиллик жинояти Тошкент, Наманган ва Сурхондарё вилоятларида, оғир шикаст етказиш Қашқадарёда, номусга тегиш Андижон, Бухоро, Жиззах, Навоий ва Қашқадарёда, босқинчилик Сирдарё, Навоий ва Қашқадарё вилоятларида сезиларли ошган.

Профилактик тадбирлар етарли даражада олиб борилмаганлиги оқибатида 51 та туман ва шаҳарларда қотиллик жинояти кўпайган.

Фарғона ва Тошкент вилоятларида илгари судланган шахслар томонидан, Навоий, Тошкент ва Фарғона вилоятларида маст ҳолда жиноят содир этиш ҳолатлари кўпайган.

Мисол учун, Юнусобод туманида маъмурий назоратда бўлган К. спиртли ичимликка ружу қўйиб, 4 ёшли қизини 4 - қаватдан пастга ташлаб юбориб, қотиликка қўл урган.

Ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга оширишда давлат бошқарув идоралари ва жамоат ташкилотлари ҳамкорлиги тўғри йўлга қўйилмаганлиги оқибатида ўтган йилда мамлакатдаги қарийб 67 % маҳаллаларда жиноят содир этилган, 1797 тасида жиноятлар ошган.

Йиғилишда криминоген вазияти оғир ва аҳоли сони кўп маҳаллаларга ҳуқуқий соҳада етарли билим ва тажрибага эга ходимларни профилактика инспектори лавозимига тайинлаш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

 

Асосий мавзулар