22:45 04 Апрел 2020
Эфир
  • RUB121.10
  • EUR10637.67
  • USD9554.22
Янгиликлар
Ҳавола олиш
Дунёда, Россияда ва Ўзбекистонда коронавирус эпидемияси (559)
455 0 0

Хитойнинг орол қисмида коронавирусга чалинганлар сони 78 минг кишидан ошиб кетди, улардан 2744 вафот этган, 32 мингдан ортиғи тузалган

ТОШКЕНТ, 27 фев – Sputnik, Елизавета Исакова. Ҳимоя ниқобларини соғлом кишилар эмас, балки инфекция тарқалишининг олдини олиш учун бемор одамлар тақиши зарур, деди бугун бўлиб ўтган брифингда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти фавқулодда касалликлар бўлинмаси раҳбари Мария Ван Керкхове.

"Биз бу ерда тиббий, жарроҳлик ниқоблари ҳақида гапираяпмиз. ЖССТ тавсияларига кўра, ниқобларни касалликни юқтирган беморлар тақишлари керак. Масалан, нафас олишда муаммо пайдо бўлган беморлар. Ва бунинг сабаби - вируснинг яна кимгадир юқишининг олдини олиш", - деди аёл.

ЖССТ шунингдек, қўлни яхшилаб ювиш ва ўз танасининг бошқа қисмларига тегинмасликни тавсия этган.

Хитойнинг орол қисмида коронавирусга чалинганлар сони 78 минг кишидан ошиб кетди, улардан 2744 вафот этган, 32 мингдан ортиғи тузалган. ЖССТ маълумотларига кўра, дунёнинг 33 мамлакатида 80 мингдан ортиы COVID-19га чалиниш ҳолатлари қайд этилган.

Мавзу:
Дунёда, Россияда ва Ўзбекистонда коронавирус эпидемияси (559)

Асосий мавзулар