05:45 06 Июн 2020
Эфир
  • RUB121.10
  • EUR10637.67
  • USD9554.22
Янгиликлар
Ҳавола олиш
226 0 0

Ялпи мажлис давомида қонуннинг амалдаги таҳрири 28 йил аввал қабул қилинганлиги ва унинг деярли барча нормалари эскириб, замон талабларига жавоб бермай қўйганлиги таъкидланди.

ТОШКЕНТ, 28 фев - Sputnik. Сенаторлар янги таҳрирдаги "Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунини маъқулладилар, деб хабар қилди Sputnik Ўзбекистон мухбири.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти жорий йил 24 январь куни парламентга йўллаган Мурожаатномасида инсон ҳуқуқларини таъминлаш, фуқаролик тўғрисидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш борасида муҳим қадам қўйиш ва мамлакатда узоқ вақтдан бери яшаб келган, бироқ Ўзбекистон фуқароси мақомини олмаган шахслар муаммосини қонунга мувофиқ ҳал этиш юзасидан ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирлар кўриш зарурлигини қайд этган эди.

1995 йилгача Ўзбекистонга келган ва шундан буён истиқомат қилаётган шахсларга Ўзбекистон фуқаролигини автоматик тарзда бериш таклиф этилганди.

Ялпи мажлис давомида қонуннинг амалдаги таҳрири 28 йил аввал қабул қилинганлиги ва унинг деярли барча нормалари эскириб, замон талабларига жавоб бермай қўйганлиги таъкидланди. Қонунда Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Фуқаролик масалалари бўйича комиссиянинг мақоми, асосий вазифалари ва ваколатлари белгилаб қўйилганлиги қайд этилди. Бундан ташқари, туғилган жойи ёки ота-онасининг фуқаролиги бўйича болаларнинг Ўзбекистон фуқаролигини белгилаш тартиби мустаҳкамланган. Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги масалаларини кўриб чиқишда идоралараро электрон ҳамкорлик механизмлари назарда тутилган.

Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

Асосий мавзулар