12:51 06 Апрел 2020
Эфир
  • RUB121.10
  • EUR10637.67
  • USD9554.22
Янгиликлар
Ҳавола олиш
Дунёда, Россияда ва Ўзбекистонда коронавирус эпидемияси (575)
1188 0 0

Матбуот-хизмати хабарига кўра, 29-феврал куни Сеулдан учадиган йўловчилар келишлари билан вақтинчалик турар жойларга жойлаштирилади. Шу муносабат билан йўловчилар яқинларидан Тошкент аэропортида уларни кутиб олмаслик сўралган

ТОШКЕНТ, 29 фев - Sputnik. "Ўзбекистон ҳаво йўллари"1 март санасидан бошлаб коронавирус авж олганлиги туфайли Жанубий Кореяга парвозларни тўхтатмоқда, деб хабар берди шанба куни авиаташувчи матбуот хизмати.

Жанубий Корея соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот вазирлиги маълумотларига кўра, ушбу мамлакатда коронавирусга чалинган шахслар сони ҳозирда 2931 нафарга етган. Ўн олти киши вафот этган, 27 нафари соғайган, яна 29 154 инсоннинг таҳлиллари устида ишлар олиб борилмоқда. Ҳукумат шанба куни аҳолини ушбу дам олиш кунларида уйдан чиқмасликка чақирган.

"2020 йилнинг 1 март санасидан бошлаб Uzbekistan Airways авиакомпанияси Жанубий Кореяда коронавирус авж олиши ва Ўзбекистон ҳудудида вирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида Сеулга амалга оширилган мунтазам қатновларни вақтинча тўхтатиб туради", - дейилади компания Telegram-каналида.

Матбуот-хизмати хабарига кўра, 29-феврал куни Сеулдан учадиган йўловчилар келишлари билан вақтинчалик турар жойларга жойлаштирилади. "Шу муносабат билан уларни Тошкент аэропортида кутиб олмаслигингизни сўраймиз", - дейилади хабарда.

"Бундан ташқари Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда авиакомпаниянинг барча рейсларида юқори хавфсизлик чоралари жорий этилгани, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси давлат чегарасини кесиб ўтувчи шахслар санитария-карантин тадбирлари ва тиббий-санитария назоратларидан ўтказилмоқда", - деб қўшимча қилинган хабарда.

Ўзбекистон 1 феврал санасидан коронавирус эпидемияси туфайли Хитой билан авиақатновни вақтинча тўхтатган эди.

Хитойда коронавирусни юқтирганлар сони 79,2 минг кишига етди, 2835 ушбу вирусдан вафот этди, 39 минг нафардан ортиқ киши соғайди. ЖССТ маълумотларига кўра, ХХРдан ташқарида 51та мамлакатда вирус тарқалиши ҳолати аниқланган.

Мавзу:
Дунёда, Россияда ва Ўзбекистонда коронавирус эпидемияси (575)

Асосий мавзулар