01:14 04 Апрел 2020
Эфир
  • RUB121.10
  • EUR10637.67
  • USD9554.22
Янгиликлар
Ҳавола олиш
678 0 0

Куни кеча Бухоро вилояти ҳокими Ўктам Барноев Ўзбекистон Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тасдиқланган эди

ТОШКЕНТ, 29 фев - Sputnik. Шу кунга қадар қадар Бухоро шаҳар ҳокими вазифасида ишлаб келаётган Карим Камолов Бухоро вилояти ҳокими вазифасини бажарувчиси этиб тайинланди, деб хабар бермоқда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати.

Эслатиб ўтамиз, куни кеча Бухоро вилояти ҳокими Ўктам Барноев Ўзбекистон Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тасдиқланган ва шу муносабат билан ҳоким лавозимидан озод этилган эди.

Бугун, 29 февраль куни, вилоятда Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов раислигида фаоллар йиғилиши бўлиб ўтган.

Йиғилиш давомида Арипов Ўзбекистон раҳбарининг Ўктам Барноевни Бош вазирнинг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тасдиқлаш тўғрисидаги фармонини ўқиб эшиттирган.

Президент Администрацияси раҳбари Зайнилобиддин Низомиддинов президент Фармонига мувофиқ ҳозирга қадар Бухоро шаҳар ҳокими вазифасида ишлаб келаётган Карим Камоловни Бухоро вилояти ҳокими вазифасини бажарувчиси этиб тайинланганлигини маълум қилган.

Асосий мавзулар