Сеулдан Тошкентга келган йўловчилар карантинга олинди

© Узбекские авиалинииСпециалисты министерства здравоохранения в аэропорту Ташкента
Специалисты министерства здравоохранения в аэропорту Ташкента - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Март ойи бошидан Ўзбекистон Жанубий Кореяда янги турдаги коронавируснинг фаол тарқалиши сабабли ушбу мамлакат билан парвозларни вақтинча тўхтатган эди

ТОШКЕНТ, 9 март - Sputnik. "Ўзбекистон ҳаво йўллари" душанба оқшомида чартер рейси билан 181 йўловчини Тошкентдан Сеулдан олиб келди, келтирилганларнинг аксарияти Ўзбекистон фуқаролари, уларнинг барчаси икки ҳафта давомида Тошкент вилоятидаги санаторийда карантинга жойлаштирилди, дея хабар беради РИА Новости.

Специалисты министерства здравоохранения в аэропорту Ташкента - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда коронавирус туфайли халқаро спорт тадбирлари вақтинча чекланади

1 мартдан бошлаб Ўзбекистон Жанубий Кореяда янги турдаги коронавируснинг фаол тарқалиши сабабли ушбу мамлакат билан парвозларни вақтинча тўхтатди. Шу куни "Ўзбекистон ҳаво йўллари" авиакомпанияси Сеулдан Тошкентга чартер рейсида 251 йўловчини етказди. Улардан 231 киши, шу жумладан 20 нафар Россия фуқароси Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳридаги санаторийда икки ҳафталик карантинга жойлаштирилган. Ўзбекистон расмийларига кўра, март ойида Ўзбекистон ва Жанубий Корея пойтахтлари ўртасида тўртта чартер ташкил қилиш режалаштирилган.

"Чартер Тошкентга бугун соат 2.00 (Москва вақти билан 00.00) да етиб келди. Самолётда 181 йўловчи бор, асосан Ўзбекистон фуқаролари, бортида транзит йўловчилар бўлмаган", - дейди Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакили.

Маҳкама маълумотларига кўра, барча йўловчилар Тошкент вилоятидаги дам олиш масканларидан бирида икки ҳафталик карантинга жойлаштирилган.

2019 йил 31 декабр куни Хитой ҳукумати Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига мамлакатнинг марказий қисмида (Хубей провинцияси) Ухань шаҳрида келиб чиқиши номаълум пневмония касаллиги ҳақида хабар берган. Мутахассислар касалликнинг қўзғатувчиси янги коронавирус эканлигини аниқладилар. ЖССТ ушбу касалликни халқаро аҳамиятга эга фавқулодда ҳолат деб тан олди ва ушбу касалликка расман COVID-19 номини берди. Сўнгги маълумотларга кўра, материк Хитойда 80 735 киши касалланган, 3119 киши вафот этган, 58 600 бемор даво топган.

Янгиликлар лентаси
0