Россия Европа давлатлари билан авиақатновларни чекламоқда

© Sputnik / Илья Питалев / Медиабанкка ўтишСамолет авиакомпании British Airways во время взлета в аэропорту "Домодедово".
Самолет авиакомпании British Airways во время взлета в аэропорту Домодедово. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
БССТ маълумотларига кўра, 13 март ҳолатига кўра жаҳоннинг 123та мамлакатида 132 мингдан зиёд коронавирусга чалинганлик ҳолатлари қайд этилган. Ўлимлар сони 5 мингдан ошиб кетган

ТОШКЕНТ, 13 мар — Sputnik. Москва коронавирус туфайли 16 мартдан бошлаб Европа Иттифоқи давлатлари, Норвегия ва Швейцария билан авиақатновларда вақтинчалик чекловларни жорий этади, деб хабар бермоқда РИА Новости.

Празднование Ураза-байрама в России - Sputnik Ўзбекистон
Татаристонда имомларга коронавирус туфайли намозни қисқартириш тавсия қилинди

Бу ҳақда инфекциянинг тарқалишини олдини олиш бўйича ташкил этилган тезкор штаб маълум қилди, деб ёзади нашр.

Шу билан бирга, ЕИ мамлакатлари пойтахтларига мунтазам рейслар, россияликларни ва бошқа давлатлар фуқароларини ватанига қайтариш учун мўлжалланган чартер рейслар бекор қилинмайди.

Ушбу рейслар парвозни Шереметьево аэропортининг F терминали орқали амалга оширади.

Сал олдин, жума куни, Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директори Тедрос Адханом Гебрейесус Европа янги коронавирус пандемияси марказига айлангани ҳақида баёнот қилган эди.

БССТ маълумотларига кўра, 13 март ҳолатига кўра жаҳоннинг 123та мамлакатида 132 мингдан зиёд коронавирусга чалинганлик ҳолатлари қайд этилган. Ўлимлар сони 5 мингдан ошиб кетган.

Европада коронавирус тарқалиши бўйича биринчи ўринни Италия эгаллади. Сўнгги маълумотларга кўра, Аппенинларда 17,6 мингдан зиёд Covid-19 билан беморланиш ҳолатлари қайд этилган, 1439 нафар бемор тузалган, қурбонлар сони 1266 нафарга етган.

Янгиликлар лентаси
0