Ўзбекистонда халқаро стандартларга мос тиббий ниқоблар ишлаб чиқарилади

© Sputnik / Alessandro Rota / Медиабанкка ўтишЖенщина в медицинской маске в центре Милана
Женщина в медицинской маске в центре Милана - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тез фурсатларда Европа меъёрларига жавоб берадиган стандарт асосида Ўзбекистон Давлат стандартини ишлаб чиқиш вазифаси белгиланди

ТОШКЕНТ, 14 мар - Sputnik. "Ўзстандарт" агентлиги ҳузуридаги Стандартлар институтида Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан ҳамкорликда халқаро тажрибаларга асосланган ҳолда сифатли тиббий ниқоблар ишлаб чиқариш бўйича давлат стандарти ишлаб чиқиш масаласи кўриб чиқилди.

Қозоғистон коронавирус туфайли оммавий тадбирларни бекор қилмоқда

Унга кўра, бугунги кунда ишлаб чиқарилаётган тиббиёт ниқобларига қўйилаётган талаблар етарли эмаслиги, ушбу талаблар бўйича ниқоблар ишлаб чиқарилиши мақсадга мувофиқмаслиги тўғрисида ҳамда келажакда ушбу меъёрий ҳужжат барча тиббиёт ниқобларини ишлаб чиқарувчилар учун ягона талабни шакллантирувчи ва мувофиқлаштирувчи ҳужжат бўлиши ҳақида айтиб ўтилди.

"Юртимиздаги тиббий ниқоб ишлаб чиқариш фаолиятини олиб бораётган мутахассислар, технологлар ва экспертларни жалб этган ҳолда тез фурсатларда Европа меъёрларига жавоб берадиган стандарт асосида Ўзбекистон Республикаси Давлат стандартини ишлаб чиқиш вазифаси белгиланди. Ушбу тиббиёт ниқобининг ўлчамлари, шакли, фильтри, микробиологик тозалик даражаси ҳамда ҳафвсизлиги қўйиладиган талабларга жавоб беради", - дейилади хабарда.

Таъкидлаш жоизки, жорий йилнинг 1 апрель санасигача ушбу лойиҳани самарали амалга ошириш кўзда тутилган.

Эслатиб ўтамиз, коронавирус билан боғлиқ вазият юзага келганидан буён Ўзбекистоннинг барча регионидаги дорихоналарда тиббиёт ниқоблари танқислиги кузатилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0