Озиқ-овқат маҳсулотларида танқислик бўлмайди, деб ишонтирди солиқ қўмитаси раҳбари

© Sputnik / Рамиз БахтияровЧорсу - самый старый базар в старом Ташкенте
Чорсу - самый старый базар в старом Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Солиқ органлари ва прокуратура ҳузуридаги департамент ходимлари билан биргаликда доимий асосда ишлайдиган махсус штаб тузилади ва ҳар бир бозордаги вазият назоратга олинади.

ТОШКЕНТ, 15 мар - Sputnik. Давлат солиқ қўмитаси раиси Беҳзод Мусаев карантин вақтида Ўзбекистонда бозорлар ёпилмаслигини маълум қилди, деб хабар бермоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.

Лечение пациентов в центральной больнице города Ухань - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистондаги илк коронавирус тўғрисида қўшимча маълумот берилди

"Энг муҳими, биринчи навбатда, ваҳимага тушмаслик. Ўтган икки ой давомида бирор бир маҳсулотга нарх ошдими? Ёки нарх ошишига бирор омил таъсир қилдими? Ҳеч қандай таъсир бўлгани йўқ. Солиқ органлари ва прокуратура ҳузуридаги департамент ходимлари билан биргаликда доимий асосда ишлайдиган махсус штаб тузилади ва ҳар бир бозордаги вазият назоратга олинади. Шукрона қилиб айтишимиз керак, Ўзбекистон озиқ-овқат маҳсулоти билан ўзини-ўзини таъминлай оладиган мамлакат. Гўшт маҳсулоти бўладими, полиз маҳсулотими, ҳамма маҳсулотлар ҳеч қандай муаммо бўлмаслиги керак. Одамларимиз ваҳимага тушмаслик учун айтмоқчиманки, ҳукумат томонидан бундай вазият доимий асосда назоратга олиб борилади. Нафақат Тошкентда, балки ҳудудлардаги бозорларда ҳам. Бирорта бозор, бирорта савдо дўкони, бирорта овқатланиш шохобчаси ёпилишига йўл қўйилмайди. Бозорларимиз жуда ҳам тўкин-сочин", — деган Мусаев.

Танқислик бўлмайди: Ўзбекистонда озиқ-овқат ярмаркалари ишга туширилади >>>

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирус билан беморланиш илк ҳолати қайд этилганидан сўнг, бугун, якшанба куни, Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси кириб келишининг олдини олиш чора-тадбирларини кучайтиришга бағишланган шошилинч йиғилиш ўтказган эди.

Янгиликлар лентаси
0