Ўзбекистонда коронавирусни юқтирганлар сони 6 нафарга етди

© REUTERS / STRINGERМедицинские работники в защитных костюмах поднимают изолированного пациента из машины скорой помощи
Медицинские работники в защитных костюмах поднимают изолированного пациента из машины скорой помощи - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Куни кеча коронавирусга чалинганлар сони 4 тани ташкил қилганлиги ҳақида хабар берган эдик. Бугунги кунда улар сони 6 нафарга етди. Францияда бўлиб қайтган Ўзбекистон фуқаросининг турмуш ўртоғи ва набирасида инфекция аниқланди.

ТОШКЕНТ, 16 мар — Sputnik. Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар 6 нафарга етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилди.

Маълумки, шу йилнинг 15 март куни Республика Вирусология институти лабораториясида Францияда бўлиб қайтган бир нафар Ўзбекистон фуқаросида COVID-19 коронавирус инфекцияси аниқланганини хабар қилган эдик. Таҳлил натижалари беморнинг ўғли ва қизида коронавирус инфекцияси борлигини кўрсатган эди.

Айни пайтда ушбу фуқаронинг турмуш ўртоғи ва набирасида ҳам коронавирус инфекцияси қайд этилган.

Беморлар билан мулоқотда бўлганларнинг рўйхати олиниб, уларнинг саломатлиги устидан ҳам тиббий назорат ўрнатилди.

Ҳозирда шифокорлар ва мутахассислар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даволаш ва эпидемиологик суриштирув ишлари давом эттирилмоқда.

Аввалроқ, 15 март куни соат 05:15 да “Ўзбекистон ҳаво йўллари” авиа компаниясига қарашли Истанбул–Тошкент йўналишидаги 274- рейс билан келган Ўзбекистон фуқаросида ҳам ушбу инфекция аниқлангани маълум қилинган эди.

Шу тариқа Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ 6 та ҳолат қайд этилгани расман тасдиқланган.

Янгиликлар лентаси
0