13:20 05 Июл 2020
Эфир
  • RUB145.97
  • EUR11411.48
  • USD10173.38
Янгиликлар
Ҳавола олиш
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (937)
153121

Беморларнинг аҳволи ҳозирча қониқарли бўлиб, шифокорлар томонидан стандартлар асосида даволаш муолажалари олиб борилмоқда.

ТОШКЕНТ, 18 мар - Sputnik. Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 13 нафарга етди, деб хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Сўнгги маълумотларга қараганда, Истанбулдан келган Ўзбекистон фуқароси ва Лондонда бўлиб қайтган яна бир фуқаронинг турмуш ўртоғида ҳам коронавирус инфекцияси аниқланган. Ҳар икки фуқаро ҳам қатъий тиббий назоратда бўлган.

Айни пайтга келиб, ушбу инфекция аниқланган беморлар сони 13 нафарга етди. Беморларнинг аҳволи ҳозирча қониқарли бўлиб, шифокорлар томонидан стандартлар асосида даволаш муолажалари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 15 март куни Вирусология илмий текшириш институти лабораториясида Францияда бўлиб қайтган бир нафар Ўзбекистон фуқаросида, шунингдек, унинг ўғли ва қизи, турмуш ўртоғи ва набирасида коронавирус инфекцияси аниқланганини хабар қилинганди. Олиб борилган таҳлил натижаларига кўра, ушбу бемор билан мулоқотда бўлган қариндошида ҳам коронавирус инфекцияси қайд этилган.

14 март куни “Ўзбекистон ҳаво йўллари” авиакомпаниясига қарашли Лондон–Тошкент йўналишидаги 201- рейс билан келган Ўзбекистон фуқаросида коронавирус инфекцияси аниқланган.

15 март куни “Ўзбекистон ҳаво йўллари” авиакомпаниясига қарашли Истанбул–Тошкент йўналишидаги 274-рейс билан келган бир нафар фуқарода коронавирус инфекцияси аниқланганлиги ҳақида хабар берилган. 

Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (937)

Асосий мавзулар