Россия Буюк Британия, АҚШ ва БААга парвозларни чекламоқда

© AFP 2023 / DMITRY SEREBRYAKOVЗдание аэропорта "Внуково"
Здание аэропорта Внуково - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ушбу қарор кўрсатилган давлатлардан россияликларни олиб чиқишга қаратилган чартер рейсларга жорий этилмайди.

ТОШКЕНТ, 18 мар — Sputnik. Бош вазир Михаил Мишустин Буюк Британия, АҚШ ва БААга парвозларга вақтинчалик чекловлар жорий этишни буюрди. Бу ҳақда Россия ҳукумати сайтида хабар берилган.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев и Президент Туркменистана Гурбангулы Бердымухамедов - Sputnik Ўзбекистон
Коронавирус, Наврўз, савдо-сотиқ: Мирзиёев ва Бердимуҳамедов нима ҳақида суҳбатлашди

Коронавирус тарқалиши муносабати билан киритилаётган чекловлар 20 март куни ярим тундан бошлаб Россия ҳудудидан ва Россияга бўладиган фуқаролар ташувига жорий этилади. Москванинг Шереметьево аэропортидан Лондон, Нью-Йорк, Абу-Даби шаҳарларига амалга ошириладиган мунтазам парвозлар бундан мустаснодир.

Бундан ташқари, ушбу қарор кўрсатилган давлатлардан россияликларни олиб чиқишга қаратилган чартер рейсларга ҳам жорий этилмайди.

Транспорт вазирлиги ҳукуматга 20 март санасига қадар натижалар тўғрисида ҳисобот тақдим этиши лозим. Росавиацияга бир сутка давомида авиакомпаниялар ва бошқа манфаатдор томонларни чекловлар ҳақида хабардор этиш топшириғи берилган.

Сал олдин Россия Хитой, Эрон, Жанубий Корея, ЕИ мамлакатлари, шу жумладан, Италия, Германия, Франция, Испания, шунингдек, Норвегия ва Швейцария, билан парвозларни тўхтатган эди.

Д.Трапм и М.Пенс встретились с избирателями в штате Пенсильвания - Sputnik Ўзбекистон
АҚШ президенти коронавирус эпидемиясида Хитойни айблади

Тегишли чекловлар бошқа давлатлар томонидан ҳам киритилмоқда.

Коронавирус пандемияси

Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 11 март куни Хитойдан тарқалган янги турдаги COVID-19 коронавирус инфекцияси эпидемиясини пандемия деб эълон қилди.

Сўнгги маълумотларга кўра, дунёда 200 мингга яқин инсон коронавирус билан беморланган, уларнинг 80 мингга яқини шифо топган, 7 мингдан зиёди вафот этган. Коронавирус 155 та давлатга кириб борган.

Ўзбекистонда коронавирусни юқтирган беморлар сони 15 нафарга етди.

Янгиликлар лентаси
0