22:23 16 Июл 2020
Эфир
  • RUB143.88
  • EUR11518.27
  • USD10194.96
Янгиликлар
Ҳавола олиш
1176 0 0

Ушбу коронавирус биз учун янги, шунинг учун унинг мамлакатга кириб келиши ва унинг тарқалиши йўлини, унинг ўзгаришини аниқлаш жуда муҳимдир, дейди мутахассислар

ТОШКЕНТ, 19 мар - Sputnik. Россиялик олимлар коронавирус геномини тўлиқ ўрганишга муваффақ бўлишди, дея хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлигига таянган ҳолда РИА Новости.

А. А. Смородинцев номидаги Грипп илмий-тадқиқот институти мутахассислари COVID-19га чалинган беморнинг материалидан SARS-CoV-2 коронавирусининг биринчи тўлиқ геноми кетма-кетлигини ажратиб олишди, дейилади хабарда.

"Ушбу коронавирус биз учун янги, шунинг учун унинг мамлакатга кириб келиши ва унинг тарқалиши йўлини, унинг ўзгаришини аниқлаш жуда муҳимдир. Ушбу маълумотлар коронавирусни даволаш учун вакциналар ва вирусларга қарши дори-дармонларни ишлаб чиқишда ёрдам беради", - деди институт директори вазифасини бажарувчи, медицина фанлари доктори Дмитрий Лиознов.

11 март куни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Хитойдан тарқалган COVID-19 коронавирус инфекцияси эпидемиясини пандемия деб эълон қилди. Сўнгги маълумотларга кўра, вирус дунёнинг 160 мамлакатида 200 мингдан ортиқ кишиларга юққан. Уларнинг саккиз мингдан ортиғи вафот этди.

Россияда коронавирус инфекцияси билан зарарланишнинг 147 ҳолати қайд этилди.

Асосий мавзулар