18:12 23 Сентябр 2020
Эфир
  • RUB136.28
  • EUR12210.60
  • USD10315.62
Янгиликлар
Ҳавола олиш
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1159)
88010

Давлат Бош санитария врачи Баҳром Алматов мобил телефони ўзида вируслар сақлаши мумкинлигини айтган ҳолда, уни вақти-вақти билан дезинфекциялаш кераклигини қайд этди

ТОШКЕНТ, 21 мар - Sputnik. Ўзбекистон санитар врачи Баҳром Алматов мобил телефонлар орқали коронавируснинг юқиши эҳтимоли юқорилигини қайд этди.

"Бугунги кунда телефонлар энг кўп ишлатиладиган анжомлардан бири. У ўзида турли вируслар, шу жумладан, коронавирусни ҳам сақлаши ҳам мумкин. Бемор бир одам телефонни иккинчи одамга берганда, вирус ҳам кўчиб ўтади. Коронавирус тўлқинлар орқали юқмайди. Буни тўғри тушуниш керак», — деди Давлат Бош санитария врачи Баҳром Алматов коронавирус мавзусига бағишланган брифинг давомида.

Алматов смартфонларни вақти-вақти билан дезинфекциялаш зарурлигини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, сўнгги маълумотларга кўра, Ўзбекистонда COVID-19 коронавирусини юқтирганлар сони 37 нафарни ташкил этмоқда.

Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1159)

Асосий мавзулар