Ўзбекистонда коронавирусни юқтирганлар сони 41 нафарга етди

© Sputnik / Рамиль Ситдиков / Медиабанкка ўтишУсиление санитарного контроля в аэропорту Внуково в связи с коронавирусом
Усиление санитарного контроля в аэропорту Внуково в связи с коронавирусом - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони айни пайтгача 41 нафарга етди, деб хабар берди ССВ

ТОШКЕНТ, 21 мар - Sputnik. Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони айни пайтгача 41 нафарга етди.

Янги беморлар карантинга олинган шахслар орасида қайд этилган.

"Мамлакатимизда тиббий карантинда бўлганлар орасидан яна 4 нафар фуқарода коронавирус инфекцияси аниқланди. Айни пайтга келиб ушбу инфекция билан касалланган сони 41 нафарга етди", - дейилади соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий баёнотида.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигининг малакали мутахассислари томонидан эпидемияга қарши профилактик тадбирлар давом эттирилмоқда.

Бу жараёнга барча куч ва воситалар жалб қилинган.

Янгиликлар лентаси
0