Коронавирусга қарши энг самарали совун қайси - шифокор изоҳи

Oбуна бўлиш
Лапанинг маслаҳатига кўра, қўллар совунлаб ювилгач, таркибида витамин F бўлган ҳимояловчи кремни суркаш лозим.

ТОШКЕНТ, 24 мар — Sputnik. Вирусли инфекцияларга қарши энг яхши курашувчи совун - бу болалар совуни ва 72%ли хўжалик совунидир, деди "Москва 24" телеканали эфирида терапевт-шифокор Людмила Лапа.

Санитарная обработка в здании - Sputnik Ўзбекистон
Коронавирус тарқалиши ниҳоятда тезлашди - БССТ баёноти

Мутахассис сўзларига кўра, айнан шу турдаги совунларда вирус ва бактерияларни самарали ювиб ташлайдиган компонентлар мавжуд. Шу билан бир вақтда, қўлларни 20 сониядан кам бўлмаган вақт давомида совунлаш лозим, дея эслатади тиббиёт ходими.

Лапанинг маслаҳатига кўра, қўллар совунлаб ювилгач, таркибида витамин F бўлган ҳимояловчи кремни суркаш лозим.

"Бунда вирус крем қатламининг устига қўнади, сўнгра уни ювиб ташлаш осон бўлади", - дейди шифокор.

Микробиолог Евгений Плисов эса болалар совуни таъсирчан терига эга одамларга мослигини айтади.

Усиление санитарного контроля в аэропорту Внуково в связи с коронавирусом - Sputnik Ўзбекистон
Коронавирусдан нима ҳимоя қилиши мумкин? – шифокорлар тавсияси

Ўз навбатида, врач-иммунолог Владислав Жемчугов, бактерицид қўшимчаларсиз совундан фойдаланган тақдирда ҳам, коронавируснинг ёғли сиртқи қатлами йўқ қилинишини қўшимча қилади. Шу боис, оддий ёки антибактериал совундан фойдаланиш принципиал аҳамият касб этмайди, дея тушунтиради мутахассис.

Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 11-март куни Хитойдан бутун дунёга тарқалиб кетган янги коронавирус эпидемиясини пандемия, деб эълон қилди. ЖССТ бош директори Тедрос Аданом Гебрейесус сал кейин инфекция ўчоғи эпимаркази ХХРдан Европага кўчганини айтди. Охирги ҳафталарда Италия, Эрон, Жанубий Корея, Франция, Испания ва Германияда хавфли ҳолатлар кузатилмоқда.

Жонс Хопкинс университети маълумотларига кўра, COVID-19га чалиниш ҳолатлари 160дан зиёд мамлакатларда аниқланган, вирус билан 341 мингдан зиёд одамлар беморланган, уларнинг 14 765 нафари ҳалок бўлган, 99 минг нафарга яқини тузалган. Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 46 нафар, деб эълон қилинган.

Янгиликлар лентаси
0