Ўзбекистонда коронавирусни юқтирганлар сони 83 нафарга етди

© Sputnik / Владислав ВодневПробирка с коронавирусом 2019-nCoV
Пробирка с коронавирусом 2019-nCoV - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ушбу инфекцияни юқтириб олганларнинг 5 нафари Тошкент шаҳрида, уч нафари эса Андижонда қайд қилинган тасдиқланди.

ТОШКЕНТ, 27 мар - Sputnik. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабарига кўра, айни вақтгача Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 8 тага ошиб, 83 нафарни ташкил этмоқда.

Жители Ташкента по возможности приобретают маски для профилактики вируса - Sputnik Ўзбекистон
Ниқобсиз юрган шахсларга нисбатан жавобгарлик оширилди

Ушбу инфекцияни юқтириб олганларнинг 5 нафари Тошкент шаҳрида, уч нафари эса Андижонда қайд қилинган тасдиқланди.

Сал олдин Ўзбекистонда коронавирусга чалинган беморлардан бири вафот этгани ҳақида хабар берган эдик. Бу беморланганлар орасида қайд этилган биринчи ўлим ҳолатидир.

Бемор узоқ йиллар давомида қандли диабет, сурункали ўткир юрак етишмовчилиги ва бошқа касалликлар билан даволаниб келган ва бугун тонгда шифокорларнинг реанимацион муолажаларига қарамасдан ўткир миокард инфарктидан вафот этган.

Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 11 март куни янги турдаги COVID-19 коронавирус инфекциясини пандемия, деб эълон қилди. Сўнгги маълумотларга кўра, дунё бўйича 460 мингдан зиёд киши коронавирус билан беморланган, 20 мингдан зиёди вафот этган.

Янгиликлар лентаси
0