02:08 03 Апрел 2020
Эфир
  • RUB121.10
  • EUR10637.67
  • USD9554.22
Янгиликлар
Ҳавола олиш
Дунёда, Россияда ва Ўзбекистонда коронавирус эпидемияси (537)
780 0 0

Челленж иштирокчилари жамоат жойларида унитазларни ялайдилар ва бу билан пандемияни инкор этадилар. Жуда кўпчилик бу акцияни аҳмоқона, деб топган бўлса-да, аммо у тобора оммалашмоқда.

ТОШКЕНТ, 27 мар — Sputnik. Larz никли америкалик машҳур TikTok-блогер Coronavirus Сhallengeда иштирокидан сўнг коронавирусни юқтириб олди, деб хабар қилмоқда The Daily Mail.

Coronavirus Сhallenge ("Коронавирус билан синов") 14 март куни машҳур TikTok-блогерлар - Кэмерон Хонг ва Ава Луизалар томонидан бошлаб юборилган. Челленж иштирокчилари жамоат жойларида унитазларни ялаб, бу билан пандемияни инкор этадилар. Жуда кўпчилик ушбу акцияни аҳмоқона, деб топган бўлса-да, аммо у тобора оммалашмоқда.

Larz никли блогер жамоат жойида ҳожатхона унитази ўтирғичини ялаётгани ҳақида видео суратга олади. У роликни 20 март куни оммага эълон қилган.

Орадан икки кун ўтиб, Twitterга касалхонада осма укол остида ётиб, COVID-19га топширган тести тасдиқлангани ҳақидаги янги кадрларни жойлаштирган.

Тез орада блогер "ҳожатхона" видеосини ўзининг TikTokдаги саҳифасидан ўчириб ташлаган.

Мавзу:
Дунёда, Россияда ва Ўзбекистонда коронавирус эпидемияси (537)

Асосий мавзулар