Олимлар коронавирусни кескин мураккаблаштирадиган касаллик номини ошкор қилишди

© REUTERS / Denis BalibouseПробирка с коронавирусом 2019-nCoV
Пробирка с коронавирусом 2019-nCoV - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Таъкидланишича, мутахассислар Ухань университети халқ касалхонасида коронавирус инфекциясига чалинган 416 нафар беморда кузатув олиб борганлар

ТОШКЕНТ, 27 мар - Sputnik. Хитойлик олимлар юрак-қон томир тизими касалликлари коронавируснинг янги туридан ўлимни деярли 4,5 баравар оширишини аниқладилар. Тегишли тадқиқот JAMA Cardiology журналида чоп этилди деб ҳабар беради РИА Новости.

Мужчина и женщина в медицинской маске танцуют танго в почти пустом ресторане в Буэнос-Айресе - Sputnik Ўзбекистон
Коронавирус бепуштликка олиб келиши мумкин – тадқиқот

Мутахассислар Ухань университети халқ касалхонасида 416 та коронавирус инфекцияси билан касалланганларни кузатдилар. Уларнинг фикрига кўра, юрак-қон томир тизими касалликлари ва COVID-19 касаллиги бўлган беморларда ўлим кўрсаткичлари ўртасида статистик жиҳатдан муҳим боғлиқлик мавжуд.

Шунда, юрак муаммолари бўлган беморларнинг ўлим кўрсаткичи юрак-қон томир тизими касалликларига чалинмаган беморларга нисбатан юқори (юрак касалликлари бор 82 та ҳолатдан 42 та ўлим ва юрак-қон томир калассиклари йўқ беморларнинг 334 та ҳолатидан 15та ўлим ҳолати).

"Юрак муаммолари Уханьдаги COVID-19 касаллиги бўлган кўплаб беморларда учраган, бу госпитализация пайтида ўлимнинг юқори кўрсаткичини тушунтириши мумкин", - дея таъкидлайди олимлар.

Таъкидланишича, юрак хасталиклари билан оғриган одамларда бошқа касалланганларга нисбатан пневмониянинг оғир шакллари ўн баравар кўпроқ учраган. Бунинг сабаби ангиотензин ўзгарувчи ферменти (АПФ)2нинг фаолияти деб аташмоқда.

Президент РФ Владимир Путин  - Sputnik Ўзбекистон
Россия коронавирус эпидемиясини уч ойда енгади - Путин

Мутахассислар юракка зарар етказувчи механизмини янада чуқурроқ ўрганиш муҳимлигини ва ушбу асоратни COVID -19ни даволашда ҳисобга олиш зарурлигини таъкидладилар.

Сўнгги маълумотларга кўра, Россияда 840 та коронавирус инфекцияси қайд этилган, уларнинг 546 таси Москвада. 38 киши тузалди, иккитаси вафот этди. 139 мингга яқин россияликлар тиббиёт ходимлар назорати остида.

ЖССТнинг маълум қилишича, COVID-19 касаллиги 462 мингдан ошган. 21 мингга яқин инсон вафот этди.

Ўзбекистон Республикасида 27 март ҳолатига касалланганлар сони 83 киши. 1 киши вафот этди. 20 мингдан ошиқ инсон карантинда.

Россия, Ўзбекистон ва дунёдаги COVID-19 билан боғлиқ сўнгги маълумотлар стопкоронавирус.рф ва coronavirus.uz порталларида келтирилган.

Янгиликлар лентаси
0