03:21 03 Апрел 2020
Эфир
  • RUB121.10
  • EUR10637.67
  • USD9554.22
Янгиликлар
Ҳавола олиш
592 0 0

30 га яқин шифокорлар томонидан соғлиғи текширилган йигит-қизлар, аёллар ҳамда болалар ўзлари учун ажратилган ҳамда дизенфекция қилинган шинам хоналарга жойлаштирилган

ТОШКЕНТ, 27 мар - Sputnik. Марказий ҳарбий округ бўлинмаси Қозоғистондан келган 1157 нафар ўзбекистонликларни хавфсизлигини таъминлашга жалб қилинди.

Хабарда айтилишича, 25 март куни 1157 нафар Ўзбекистон фуқароси темирйўл орқали Қозоғистон Республикасидан Самарқанд шаҳрига олиб келинган. Шундан сўнг улар Марказий ҳарбий округ қўмондонлиги, вилоят ҳокимлиги, Соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳамда соҳа мутахассислари томонидан қисқа фурсатда Самарқанд шаҳрида вақтинча ташкил этилган карантин масканига жойлаштирилган.

"30 га яқин шифокорлар томонидан соғлиғи текширилган йигит-қизлар, аёллар ҳамда болалар ўзлари учун ажратилган ҳамда дизенфекция қилинган шинам хоналарга жойлаштирилди", - дейилади хабарда.

Военнослужащие Узбекистана, которые обеспечивают  безопасность граждан на границе с Казахстаном
Министерство обороны Узбекистана
Военнослужащие Узбекистана, которые обеспечивают безопасность граждан на границе с Казахстаном

Карантиндаги фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Марказий ҳарбий округ ҳарбий хизматчилари томонидан патруллик қўриқлови ташкил этилган.

Эслатиб ўтамиз, 26-март куни Ўзбекистон ТИВ ахборот хизмати раҳбари Авазбек Ҳожиматов "23-мартдан қўшни давлатлар билан чегара ўтказиш пунктлари ёпилиши муносабати билан Ўзбекистоннинг Қозоғистон ва Қирғизистон билан чегараларида кўплаб Ўзбекистон фуқаролари тўпланиши кузатилган. 25-март соат 19:00 гача Қозоғистондан 1 450 нафар ва Қирғизистондан 550 нафардан ортиқ фуқаролар уюшган ҳолда чегарадан ўтказилган"ини маълум қилган эди.

Асосий мавзулар