18:17 17 Январ 2021
Эфир
  • RUB141.29
  • EUR12796.16
  • USD10473.20
Янгиликлар
Ҳавола олиш
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1345)
384220

Шу соатгача мамлакатда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 104 нафарни ташкил этмоқда. Шунингдек, охирги кун давомида 1 нафар бемор (эркак)да ўлим ҳолати қайд этилди.

ТОШКЕНТ, 28 мар - Sputnik. Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 16 тага ошиб, 104 нафарни ташкил этмоқда.

Уларнинг 6 нафари 26 март куни Москва–Тошкент чартер рейси орқали олиб келинган ва карантинга олинганлар, 7 нафари ҳам 26 март куни Истанбул–Тошкент чартер рейси орқали олиб келинган ва карантинга олинганлар орасидан ҳамда 3 нафари беморлар билан мулоқотда бўлганлар орасидан аниқланган.

Шунингдек, охирги кун давомида 1 нафар бемор (эркак)да ўлим ҳолати қайд этилган.

Бутунжаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти 11 март куни янги турдаги коронавирус COVID-19 тарқалишини пандемия деб эълон қилди. БССТ сўнгги маълумотларига кўра, дунё бўйича вирусни юқтирганлар сони 509 мингни ташкил қилмоқда, 23 мингдан зиёд киши вафот этган.

Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1345)

Асосий мавзулар