20:27 01 Июн 2020
Эфир
  • RUB121.10
  • EUR10637.67
  • USD9554.22
Янгиликлар
Ҳавола олиш
258 0 0

Иссиқ сув таъминоти ўчирилмайди ҳамда узлуксиз ва сифатли таъминланишига барча чоралар кўрилади, деб қўшимча қилинади хабарда

ТОШКЕНТ, 28 мар - Sputnik. Жорий йилнинг 1 апрелидан Тошкент шаҳрида иситиш тизимини ўчириш бошланади. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

"Жорий йилнинг 1 апрель кунидан бошлаб ҳаво ҳароратининг кўтарилиши муносабати билан Тошкент шаҳрида иситиш тизимини режа асосида навбатма-навбат ўчириш буйича ишлар олиб борилишини маълум қиламиз", - дейилади хабарда.

Иссиқ сув таъминоти ўчирилмайди ҳамда узлуксиз ва сифатли таъминланишига барча чоралар кўрилади, деб қўшимча қилинади хабарда.

Асосий мавзулар