11:30 30 Май 2020
Эфир
  • RUB121.10
  • EUR10637.67
  • USD9554.22
Янгиликлар
Ҳавола олиш
301501

Ҳид ва таъм сезиш белгилари намоён бўлганида етти кун давомида ўз-ўзини изоляция қилиш тартибига қатъий амал қилиш лозим.

ТОШКЕНТ, 1 апр — Sputnik. Ҳид ва таъм сезгиларининг йўқолиши коронавирус билан беморланганликнинг асосий белгилари ҳисобланади. Лондондаги Қироллик коллежи олимлари шундай тўхтамга келдилар.

Мутахассислар маълумотларига кўра, худди шундай белгиларга эга бўлган 59 % беморларда коронавирусга топширилган тест ижобий натижа берган. Шу билан бирга, ушбу кўрсаткич коронавирусни аниқлашда юқори температурадан кўра кўпроқ аниқроқ жавоб берган.

Олимларнинг таъкидлашича, бошқа белгилар билан бир қаторда, таъм ва ҳид сезгиларининг йўқолиши коронавирус инфекцияси борлигини уч карра аниқроқ кўрсатади. Мана шу белгилар намоён бўлганида етти кун давомида ўз-ўзини изоляция қилиш тартибига қатъий амал қилиш лозим.

Сал олдин Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Россиядаги вакили Мелита Вуйнович коронавируснинг асосий белгилари бу нафас олишнинг оғирлашиши ва қуруқ йўтал, шунингдек, температура кўтарилиши эканлигини айтган эди.

Ўтган йилнинг охирида Хитойнинг Ухань шаҳрида аниқланган COVID-19 пандемияси ҳозирда 200 га яқин давлатларни қамраб олди. БССТ тақдим этган сўнгги маълумотларга кўра, бутун дунё бўйича ушбу вирусни 750 мингдан зиёд киши юқтирган, 36 мингдан зиёд инсон вафот этган.

Асосий мавзулар