Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 221тага етди

© Sputnik / Ilya Pitalev / Медиабанкка ўтишСотрудники скорой помощи в защитных костюмах на территории больничного комплекса в Коммунарке
Сотрудники скорой помощи в защитных костюмах на территории больничного комплекса в Коммунарке - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Айни вақтгача Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси аниқланган шахслар сони 16 тага ошиб, 221 нафарни ташкил этмоқда.

ТОШКЕНТ, 3 апр - Sputnik. Ўзбекистонда коронавирус инфекциясини юқтирган кишилар сони 221 нафарга етди, деб хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Александр Лукашенко по время официального визита в Киев - Sputnik Ўзбекистон
COVID-19 баҳонасида айрим мамлакатлар дунёни "қайта тақсимлаб" олмоқчи - Лукашенко

"Айни вақтгача Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси аниқланган шахслар сони 16 тага ошиб, 221 нафарни ташкил этмоқда", - дейилади хабарда.

Бутунжаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти 11 март куни янги турдаги коронавирус инфекцияси -  COVID-19 тарқалишини пандемия, деб эълон қилган эди.

3 апрел соат 09.30 ҳолатига дунёнинг 204 давлатида жами 1 015 877 нафар беморларда коронавирус инфекцияси аниқланган.

Улардан 212 992 нафари соғайган, 53 217 нафари вафот этган, 37 654 нафар беморлар оғир аҳволда қолмоқда.

Янгиликлар лентаси
0