10:05 04 Июл 2020
Эфир
  • RUB145.97
  • EUR11411.48
  • USD10173.38
Янгиликлар
Ҳавола олиш
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (935)
1182 0 0

Айни вақтгача Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси аниқланган шахслар сони 14 тага ошиб, 241 нафарни ташкил этмоқда.

ТОШКЕНТ, 4 апр - Sputnik. Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси аниқланган шахслар сони 14 тага ошиб, 241 нафарни ташкил этмоқда, деб хабар берди Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Сал олдин Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Атабеков коронавирусга чалинган беморларнинг 4 нафари оғир аҳволда, эканлигини маълум қилганди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда COVID-19 билан беморланганлик бўйича илк ҳолат 14 март куни Франциядан қайтиб келган тошкентлик аёлда аниқланган эди. Мамлакатда шу вақтга қадар беморларнинг 25 нафари соғайди, иккитаси вафот этди.

Бутунжаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти 11 март куни янги турдаги коронавирус инфекцияси -  COVID-19 тарқалишини пандемия, деб эълон қилган эди. 3 апрел соат 09.30 ҳолатига дунёнинг 204 давлатида жами 1 015 877 нафар беморларда коронавирус инфекцияси аниқланган. Улардан 212 992 нафари соғайган, 53 217 нафари вафот этган, 37 654 нафар беморлар оғир аҳволда қолмоқда.

Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (935)

Асосий мавзулар