10:09 04 Июл 2020
Эфир
  • RUB145.97
  • EUR11411.48
  • USD10173.38
Янгиликлар
Ҳавола олиш
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (935)
1061 0 0

Эслатиб ўтамиз, шу пайтга қадар Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси аниқланган шахслар сони 14 тага ошиб, 241 нафарни ташкил этмоқда.

ТОШКЕНТ, 4 апр - Sputnik. Ўзбекистон Сенат раиси Танзила Норбоева коронавирусга тест топширди, деб хабар қилмоқда Koronavirus Info телеграм канали.

"Танзила Норбоевадан ташқари сенаторлар, шунингдек, Сенат девони ходимлари ҳам тест топширган. Сенатда коронавирус аниқланмади", - дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, шу пайтга қадар Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси аниқланган шахслар сони 14 тага ошиб, 241 нафарни ташкил этмоқда.

Ўзбекистонда COVID-19 билан беморланганлик бўйича илк ҳолат 14 март куни Франциядан қайтиб келган тошкентлик аёлда аниқланган эди. Мамлакатда шу вақтга қадар беморларнинг 25 нафари соғайди, иккитаси вафот этди.

Бутунжаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти 11 март куни янги турдаги коронавирус инфекцияси -  COVID-19 тарқалишини пандемия, деб эълон қилган эди. 3 апрел соат 09.30 ҳолатига дунёнинг 204 давлатида жами 1 015 877 нафар беморларда коронавирус инфекцияси аниқланган. Улардан 212 992 нафари соғайган, 53 217 нафари вафот этган, 37 654 нафар беморлар оғир аҳволда қолмоқда.

Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (935)

Асосий мавзулар