10:28 30 Май 2020
Эфир
  • RUB121.10
  • EUR10637.67
  • USD9554.22
Янгиликлар
Ҳавола олиш
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (878)
93410

Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 555 нафарни ташкил қилмоқда, деб хабар берди ССВ.

ТОШКЕНТ, 9 апр - Sputnik. 2020 йил 9 апрель соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 555 нафарга етди, деб хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Соғайганлар сони 30 нафарни ташкил қилмоқда, уч киши вафот этган.

Эслатиб ўтамиз, бугун 9 апрелдан бошлаб, Тошкент вилоятининг Олмалиқ, Ангрен, Янгийўл ва Чирчиқ шаҳарларида карантин тартиблари янада кучайтирилди.

Фуқароларнинг ушбу шаҳарларга кириши ва чиқиши чекланади. Фавқулодда ҳолатлар ҳамда юк автомобиллари бундан мустасно.

Вазиятдан келиб чиқиб, ушбу ҳудудларга ёндош туманларда озиқ-овқат ярмаркалари ташкил этилади.

Бунгача Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда 12 та вилоятнинг маъмурий маркази бўлган шаҳарларда карантин талаблари кучайтирилиб, шаҳарларга кириш ва чиқиш чекланган.

Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (878)

Асосий мавзулар