09:24 30 Май 2020
Эфир
  • RUB121.10
  • EUR10637.67
  • USD9554.22
Янгиликлар
Ҳавола олиш
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (877)
638 0 0

Хлорка билан ишлаётганда ҳимоя қўлқопи, ниқоб ва кўзойнакдан фойдаланиш тавсия этилади. Бу кимёвий воситадан уй ёки хонадонларни эмас, балки саноат биноларини дезифекциялашда фойдаланиш лозим.

ТОШКЕНТ, 9 апр — Sputnik. Хлорка уйни дезифекциялаш учун тўғри келмайди, деди Sputnik радиоси эфирида олий тоифали терапевт-шифокор, токсиколог Алексей Водовозов.

"Ҳақиқатан, таркибида хлор бўлган моддалар вирусларни йўқ қилиши мумкин, гап фақат COVID-19 ҳақида эмас, балки бошқа вируслар ҳақида ҳам бормоқда. Масала шундаки, уй шароитида биз антибактериал ва антивирус фаолликка эга бўлган концентрацияни ярата олмаймиз. Айнан шу сабабли, уй шароитида бошқа воситалардан фойдаланиш тавсия этилади, акс ҳолда нафас олиб бўлмайдиган ҳолат юзага келиши мумкин", - деди Водовозов.

Хлорка — самарали дезинфектор, лекин ўта заҳарли ҳам. Бу қуруқ, эритилган ва буғ шаклидаги моддаларга бирдек тегишли. Хлорка оҳаги ва унинг эритмалари билан ҳимоя ниқобида, қўлқопларда ва кўзойнак таққан ҳолда ишлаш лозим.

Хонадонларда эса таркибида спирт бўлган моддалардан фойдаланиш лозим. Ёки бошқа вариантларни кўрса ҳам бўлади. Дейлик, таркибида фаол кислород бўлган моддаларни. Хлоркали дезинфекция ишларини клиника, касалхона, дўконлар ва бошқа саноат биноларида ўтказиш мумкин, дейди эксперт.

Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (877)

Асосий мавзулар