Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони Қозоғистондаги кўрсаткичга етай, деб қолди

© Sputnik / Алексей Даничев / Медиабанкка ўтишСотрудник лаборатории во время тестирования проб на коронавирус
Сотрудник лаборатории во время тестирования проб на коронавирус - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда ва жаҳонда эпидемиологик вазиятга оид сўнгги янгиликларни Sputnik Ўзбекистон материалида ўқинг

ТОШКЕНТ, 15 апр - Sputnik. Ўзбекистонда COVID-19га чалинганлар сони 1214 нафарга етди, деб хабар қилмоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Жители Уханя едут на пароме через реку Янцзы - Sputnik Ўзбекистон
Пул - кейин. Вирусга қарши курашда Хитойнинг асосий сири

Бухоро ва Тошкентда даволанган беморларнинг 14 нафари тузалиб, соғайганлар сони 99 кишига етди.

МДҲ мамлакатлари ичида Ўзбекистон ўз-ўзини изоляция қилиш бўйича 4,4 балл билан 1-ўринда турибди.

Сўнгги суткада АҚШда "коронавирус" ташхисидан вафот этганлар сони рекорд даражага чиқди ва - 2228 кишини ташкил қилди, деб хабар бермоқда Жон Хопкинс университети.

Университет тақдим этган маълумотларга кўра, АҚШда 608 мингта вирус билан беморланганлик ҳолатлари қайд этилган, 26 мингга яқин киши ушбу касалликдан оламдан ўтган.

Қирғизистонда коронавирус билан беморланганлар сони 430 нафарни, Афғонистонда 714 тани, Қозоғистонда 1232тани ташкил этмоқда.

Россияда 21 102та аниқланган.

Бутунжаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти 11 март куни янги коронавирус инфекцияси COVID-19 тарқалишини пандемия деб эълон қилди. БССТ тақдим этган сўнгги маълумотларга кўра, дунёда коронавирусга чалинганлар сони 1,8 миллиондан ошиб кетган, 113 мингдан кўп киши вафот этган.

Янгиликлар лентаси
0