19:15 30 Октябр 2020
Эфир
  • RUB136.11
  • EUR12285.78
  • USD10359.88
Янгиликлар
Ҳавола олиш
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1238)
57111

Аввалига бу чекловлар 20 апрелгача амал қилиши режалаштирилган бўлиб, кейинчалик бу сана 10 майгача этиб ўзгартирилганди

ТОШКЕНТ, 29 апр - Sputnik. Ўзбекистон ҳукумати коронавирус пандемияси туфайли бошқа мамлакатлар билан авиаташувларни 30 июньга қадар тўхтатиб туриш қарорини қабул қилди.

Бу ҳақда РИА Новости мамлакат вазирлар маҳкамаси қошидаги тезкор штабга таянган ҳолда хабар бермоқда.

Ўзбекистон ҳукумати илгарироқ коронавирус тарқалиши хавфи туфайли 16 март санасидан 30 апрелга қадар бошқа мамлакатлар билан транспорт ҳаракатини тўхтатган эди. Чет эл фуқаролари ва ватандошлар учун ватанга қайтишга чартер рейслар ташкил қилинди. Аммо 30 мартдан мамлакатда барча аэропортлар ёпилди ва авиақатновлар тўлалигича тўхтатилди.

Аввалига бу чекловлар 20 апрелгача амал қилиши режалаштирилган эди, кейинчалик бу сана 10 майгача этиб ўзгартирилди.

Штаб хабарига кўра, шу билан бирга ҳукуматнинг махсус қарорлари билан чартер рейслар амалга оширилишда давом этади.

Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 11 март куни янги турдаги COVID-19 коронавирус инфекцияси тарқалишини пандемия деб эълон қилди. БССТ тақдим этган сўнгги маълумотларга кўра, бугунги кунга келиб дунё бўйича инфекцияга чалинганлар сони 3 миллионга яқинлашган, 202 мингдан ортиқ инсон қурбон бўлган. Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 1969 нафарга етди, вафот этган беморлар 8тани ташкил қилмоқда. 1,06 минг бемор соғайган.

Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1238)

Асосий мавзулар