Ўзбекистонда такси хизмати фаолияти тикланмагани айтилмоқда

© Sputnik / Наталья Селиверстова / Медиабанкка ўтишАвтомобиль службы "Яндекс Такси".
Автомобиль службы Яндекс Такси. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Сал олдин такси хизмати қайта тиклангани ҳақида хабарлар тарқалгани туфайли 30 апрель санасидан фуқаролар ўз шахсий автомобилларида такси хизматини кўрсатишга киришган эди

ТОШКЕНТ, 2 май - Sputnik. Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси мультимедиа маркази етказиш (доставка) хизматларини кўрсатадиган такси йўналишлари автомобилларига ҳозирча йўловчи ташишга рухсат берилмагани ҳақида хабар берди.

Ограничения на движение велосипедов в Ташкенте из-за карантина - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда карантин режими юмшатилмоқда

ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ахборот хизмати етакчи мутахассиси Азизхон Муродовнинг маълум қилишича, 30 апрель санасидан бошлаб фуқароларга шахсий автотранспортдан, биринчи навбатда, иш жойига, тиббиёт муассасаларига бориши ва уйига қайтиши, истеъмол маҳсулотлари, дори-дармон ва тиббий буюмларни харид қилиши учун фойдаланиши учун рухсат берилган, холос.

Шу боис, белгиланган соатлар (соат 07:00 дан 10:00 гача ва 17:00 дан 20:00 гача) ташқари вақтда мақсадсиз кўчада ҳаракатланган транспорт воситалари ҳайдовчиларига тегишли тартибда чоралар кўрилиши айтилди.

Эслатиб ўтамиз, сал олдинроқ 30 апрель куни қатор ОАВларда шахсий ва хизмат енгил машиналари ҳаракатланиши мумкин бўлган вақт оралиғида (соат 07:00 дан 10:00 гача ва 17:00 дан 20:00 гача) таксилар ҳам йўловчиларни ташиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Шу билан бирга, Тошкентдаги такси хизмати компаниялари ҳам ушбу хабарни мамнуният билан эълон қилган ҳолда ҳайдовчиларга махсус комбинезон, тиббий қўлқоп ва ниқобларда фаолият олиб бориши лозимлиги тавсия этгандилар.

 

Янгиликлар лентаси
0