Шторм огоҳлантириш: Тошкент ҳокимлиги автомобилларни хавфсиз жойга қўйишга чақирмоқда

© Sputnik / Кирилл Каллиников / Медиабанкка ўтишПоследствия урагана в Москве
Последствия урагана в Москве - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Иккинчи майдан учинчи майга ўтар кечаси пойтахтимизда кучли шамол ва ёғингарчилик кутилмоқда, деб огоҳлантиради ҳокимлик матбуот-хизмати.

ТОШКЕНТ, 2 май - Sputnik. Тошкент шаҳар ҳокимлиги кучли шамол бўлиши муносабати билан шаҳар аҳолисидан автомобилларни хавфсиз жойга қўйишни сўраб, мурожаат қилди.

Ветер - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда шторм огоҳлантириш эълон қилинди

"Иккинчи майдан учинчи майга ўтар кечаси пойтахтимизда кучли шамол ва ёғингарчилик кутилмоқда. Бу эса ўз навбатида дарахт ва уларнинг шохларини синишига сабаб бўлиб, унинг остида ва яқинида турган автомобилларга зарар етказиши мумкин. Шу сабабли автомобилларингизни дарахтлардан узоқроқ, хавфсиз жойга қўйишингизни илтимос киламиз", - дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, сал олдин Ўзгидромет май ойи учун об ҳаво маълумоти билан бўлишган эди.

Хабарда айтилишича Ўзбекистонда май ойи одатда апрель ойига нисбатан 4-6 даражага иссиқроқ бўлади.

Мамлакатнинг марказий ҳудудларида ойнинг биринчи ярмида ўртача ҳарорат 24-27 даража, иккинчи ярмида 28-31 даражани ташкил қилади.

 

Янгиликлар лентаси
0