04:22 25 Октябр 2020
Эфир
  • RUB133.19
  • EUR12153.63
  • USD10371.76
Янгиликлар
Ҳавола олиш
474 0 0

Кеча, 5 май куни соат 14:50 дан бошлаб Афғонистонга электр энергияси экспорти ой бошидан етказиб берилаётган (суткалик ўртача 1,4 млн кВт·с) қийматга нисбатан деярли икки баравар камайди.

ТОШКЕНТ, 6 май - Sputnik. Ҳарбий ҳаракатлар туфайли юз берган носозликлар Афғонистонга электр энергияси экспортини икки баравар камайтирди, деб хабар бермоқда "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари".

Восстановительные работы на ЛЭП в Узбекистане
Национальные электрические сети Узбекистана
Восстановительные работы на ЛЭП в Узбекистане

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 26 апрель куни Афғонистон Ислом Республикаси ҳудудидаги "Пули Хумри» ва «Чимтала» подстанциялари оралиғидаги 220 кВли 255- ва 256-рақамли ҳаво тармоқларининг 562-сонли таянч устунига ҳарбий ҳаракатлар туфайли зарар етган эди.

Бунинг оқибатида Афғонистонга электр энергияси етказиб бериш амалиёти 280 МВтдан «ноль» қийматга камайган.

Сўнгра ушбу носозлик "Da Afghanistan Breshna Sherkat" (DABS) электр тармоқлари компанияси томонидан бартараф этилиб, экспорт амалиёти тиклангани ҳақида маълумот берилганди.

"DABS" ширкатидан олинган охирги маълумотларга кўра, Афғонистон Ислом Республикаси ҳудудида давом этаётган ҳарбий ҳаракатлар туфайли ҳозирда электр узатиш тармоқларида яна бир қатор носозликлар келиб чиққан.

Кеча, 5 май куни соат 14:50 дан бошлаб Афғонистонга электр энергияси экспорти ой бошидан етказиб берилаётган (суткалик ўртача 1,4 млн кВт·с) қийматга нисбатан деярли икки баравар камайди.

Маълум бўлишича, электр тармоқлари компанияси вакилларидан олинган маълумотларга кўра шикастланган электр тармоқларини тиклаш учун созлаш-таъмирлаш ишларини бир неча кун олиб бориш талаб этилади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси ва Афғонистон Ислом Республикаси ҳукуматлараро келишувга асосан, «Da Afghanistan Breshna Sherkat» (DABS) ва «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ ўртасида 2019 йил 25 декабрда имзоланган шартномага мувофиқ электр энергияси Ўзбекистон Республикасидан Афғонистон Ислом Республикасига мунтазам равишда етказиб берилмоқда (Афғонистондаги техник носозликлар туфайли содир бўлган узилишлар бундан мустасно).

Эслатиб ўтамиз, "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" акциядорлик жамияти юқори кучланишли электр энергиясини ишлаб чиқарувчи ташкилотлардан ҳудудий электр корхоналарига транспортировка қилиш, электр энергияси импорти ва экспорти масалалари билан шуғулланади.

Жамиятнинг экспорт амалиётларидан ташқари электр энергияси импорти юзасидан тўлов мажбуриятлари ҳам мавжуд.

Асосий мавзулар