06:48 29 Ноябр 2020
Эфир
  • RUB136.69
  • EUR12344.73
  • USD10414.86
Янгиликлар
Ҳавола олиш
“Сардоба” тўғони ёрилиши (64)
49510

Ушбу маблағлар фалокатдан жабрланган 5202 оила бошлиқлари шахсий ҳисобварақларига ўтказилиши айтилмоқда

ТОШКЕНТ, 8 май - Sputnik. Алишер Усмонов Сирдарё вилоятидаги тўғон ўпирилиши оқибатларини бартараф этиш учун 10 миллион доллар маблағ ажратмоқда.

Уларнинг 5 миллион доллари - Ўзбекистонга ажратилади, деб хабар бермоқда маҳаллий ОАВлар. Туркистон вилояти акимлиги эса 5 миллион доллар маблағ Қозоғистонга ажратилишини маълум қилган.

"Ушбу пул маблағлари жабр чеккан фуқаролар - 5202 оилалар бошлиқлари ҳисоб рақамларига ўтказиб берилади", - дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Сирдарё вилоятида 1 май куни Сардобада тўғон ўпирилиши юзага келган эди.

Сардобадаги тўғон ўпирилиши: ёзда сув етадими, ер аҳволи не кечади — эколог изоҳи >>>

Техноген авария оқибатида бир неча аҳоли яшаш пунктлари миллион кубометр лой остида қолган. Оқим ўз йўлида хусусий уйларнинг аксариятини йўқ қилган, 8та болалар боғчаси, 16та мактаб, 7та тиббий муассаса, битта коллеж, 7та қабристон, 3та масжид ва 13та республика аҳамиятига молик кўприкларга зарар етган. Йўлларни сув ювиб кетган, деҳқон бозори йўқ қилинган.

Афсуски, нафақат объектлар балки инсонлар ҳаётига ҳам чанг солинди. Ҳодиса оқибатида тўрт киши ҳалок бўлган.

Мавзу:
“Сардоба” тўғони ёрилиши (64)

Асосий мавзулар