05:15 05 Июн 2020
Эфир
  • RUB121.10
  • EUR10637.67
  • USD9554.22
Янгиликлар
Ҳавола олиш
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (891)
67510

Шунингдек, "яшил" ва "сариқ" ҳудудларда санитария-гигиена талабларига қатъий амал қилган ҳолда хизмат кўрсатиш турларига босқичма-босқич рухсат бериш мумкинлиги белгиланди.

ТОШКЕНТ, 13 май - Sputnik. Ўзбекистонда маҳаллий авиақатновлар ва тезюрар поездлар ҳаракати тикланади. Бу ҳақда 13 май куни президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган селектор йиғилишида маълум қилинди.

Хусусан, Тошкент шаҳридан Нукус, Урганч, Термиз шаҳарларига авиақатновларни тиклаш, Самарқанд, Навоий, Бухоро, Қарши шаҳарларига “Афросиёб” тезюрар поезди ҳамда Фарғона водийсига поезд қатновини қайта йўлга қўйиш режалаштирилмоқда.

Шунингдек, шаҳарлар ичида шахсий автомобиллар ҳаракати бўйича чекловларни бекор қилиш масаласи ўрганилмоқда. Транспорт, Ички ишлар ва Соғлиқни сақлаш вазирликларига булар бўйича Республика комиссиясига таклиф киритиш вазифаси қўйилди.

Йиғилишда мамлакатдаги эпидемиологик вазият ҳамда ҳудудлар раҳбарларининг таклифларидан келиб чиқиб, карантин талабларини янада юмшатиш масалалари муҳокама қилинди.

Хусусан, "яшил" ва "сариқ" ҳудудларда санитария-гигиена талабларига қатъий амал қилган ҳолда хизмат кўрсатиш турларига босқичма-босқич рухсат бериш мумкинлиги белгиланди.

Республика комиссиясига пандемия қайта кучайган тақдирда вазирлик ва идоралар бажариши лозим бўлган бирламчи вазифалар белгиланган тартибни тасдиқлаш топшириғи берилди.

Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (891)

Асосий мавзулар