Хориждан келган ўзбекистонликларнинг 4 нафарида коронавирус аниқланди

© Sputnik / Илья Питалев / Медиабанкка ўтишКарантинный центр в Коммунарке
Карантинный центр в Коммунарке  - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Айни пайтда Ўзбекистонда 2076 нафар фуқаро коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 79 фоизни ташкил қилмоқда.

ТОШКЕНТ, 14 май - Sputnik. Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига чалинганлар сони 8 нафарга ошди ва 2620тани ташкил этмоқда, деб хабар берди Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Мигранты в Москве - Sputnik Ўзбекистон
Чартер рейсларда ким биринчи қайтарилади - Россиядаги элчихона жавоби

Хабарга кўра, 8 нафар янги касалланиш ҳолатининг 4 нафари хориждан келиб, карантинга олинган, қолган 4 нафари ҳам олдиндан карантин муассасаларида кузатувда бўлган фуқаролар орасидан аниқланган.

Хориждан келиб, касалланиш қайд этилган фуқароларнинг 3 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси бўлса, 1 нафари эса Қозоғистондан келган.

Айни пайтда Ўзбекистонда 2076 нафар фуқаро коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 79 %ни ташкил қилмоқда. Мамлакатда даволанаётган 533 нафар бемордан 11 нафари оғир аҳволда.

Мирзиёев карантин талаблари юмшатилишда давом этишини айтди >>>

"Шифокорлар томонидан барча беморларга белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда", - деб хабар қилади вазирлик.

COVID-19 дунёнинг 180 дан ортиқ давлатга етиб борди. БССТ тақдим этган сўнгги маълумотларига кўра, дунёда янги коронавирус инфекциясини юқтириб олган инсонлар сони 4,3 миллиондан ошди, вафот этганлар сони 292 минг кишини ташкил этмоқда.

Янгиликлар лентаси
0