03:19 26 Сентябр 2020
Эфир
  • RUB136.28
  • EUR12210.60
  • USD10315.62
Янгиликлар
Ҳавола олиш
Ғалабанинг 75 йиллиги (59)
747 0 0

Ўлмас полк юриши онлайн тартибда 9 май куни ўтказилганди. Ёвуз ниятли кимсалар Гитлер, СС рейхсфюрери Гиммлер ва Нюрнберг трибуналида маҳкамага тортилган бошқа нацист-жиноятчиларни полк иштирокчилари сифатида турли номлар остида жойлаган.

ТОШКЕНТ, 16 май — Sputnik. Россия Тергов қўмитаси нацист жиноятчилари фотосуратларини "Ўлмас полк" онлайн юриши ўтказиладиган сайтга ким жойлаганини аниқлади, деб хабар қилмоқда РИА Новости идора расмий вакили Светлана Петренкога таянган ҳолда.

Илгарироқ берилган хабарларга кўра, "Ўлмас полк - онлайн" ташкилотчилари ҳалок бўлганларнинг хотирасини булғашга уриниш ҳаракатларига дуч келишган. Айрим иштирокчилар ветеранлар фотосуратлари ўрнига нацист Германиясининг идеологлари, пешволари ва офицерлари суратларини йўлладилар.

Ёвуз ниятли кимсалар Гитлер, СС рейхсфюрери Гиммлер ва Нюрнберг трибуналида суд қилинган бошқа нацист жиноятчилари фотосуратларини турли номлар остида жойлаганлар. Ҳужумлар 500дан зиёд IP-манзиллардан бир неча соат давомида амалга оширилган ва бу ҳолат уларнинг қасддан режалаштирилганини кўрсатади. Фитначилар ҳақидаги маълумотлар РФ Тергов қўмитасига юборилган.

ТҚ маълумотларига кўра, нотўғри ахборотни жойлашга уринишлар амалга оширилган IP-манзиллар, шунингдек, уларнинг эгалари аниқланган.

"Ҳуқуқбузарлик ҳаракатлари ўнлаб, асосан чет эл фуқаролари томонидан амалга оширилгани аниқланди. Шунингдек, "Ўлмас полк" акцияси давомида нацизмни реабилитация қилишда гумонланаётганлар орасида мамлакатимизнинг турли регионларидан 10дан зиёд россияликлар борлиги аниқланган", - деди Петренко.

Идора фикрига кўра, ушбу ҳаракатлар нацист режими жиноятларини оқлаш рамзи сифатида амалга оширилган. Тергов ишлари давом этмоқда, аниқланган шахслар қидирилмоқда.

"Ўлмас полк" онлайн юриши 9 май куни ўтказилди. Акцияга талаб катталиги маълум бўлди — онлайн-юришда иштирок этиш истагида бўлганлардан 3 миллионга яқин аризалар келиб тушди.

Мавзу:
Ғалабанинг 75 йиллиги (59)

Асосий мавзулар