20:25 02 Июн 2020
Эфир
  • RUB121.10
  • EUR10637.67
  • USD9554.22
Янгиликлар
Ҳавола олиш
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (884)
340 0 0

Ҳайвонот боғи ҳудудида аттракционлар, кўнгилочар жойлар ва тез овқатланиш нуқталари фаолияти тақиқланади.

ТОШКЕНТ, 16 май - Sputnik. Тошкент ҳайвонот боғи 16 майдан бошлаб санитария-гигиена талабларига амалга қилган ҳолда иш фаолияти тикланиши ҳақида маълум қилди

Сотрудник лаборатории подписывает тест на COVID-19
© Sputnik / Константин Михальчевский

"Севимли ҳайвонот боғимиз эртага (16/05/20) ташриф буюрувчилар учун ўз эшикларини очиши тўғрисида маълум қиламиз", - дейилади хабарда.

Ҳайвонот боғига кириш қуйидаги чекловлар билан амалга оширилади: кириш 2 кишидан ошмайдиган гуруҳларда амалга оширилади (оилавий гуруҳлардан ташқари); ҳайвонот боғига тиббий ниқобларсиз кириш тақиқланади.

Дастлабки тиббий кўриксиз кириш тақиқланади ва ташриф буюрувчиларнинг бир жойда тўпланиши тақиқланади, 2 метрлик масофани сақлаш лозим.

Яқин тактил алоқалардан (қўл сиқиш ва ҳоказо) максимал даражада четлашиш тавсия этилади.

Агар дастлабки тиббий кўрик пайтида ташриф буюрувчининг тана ҳарорати 36,8 даражадан ошса (баҳсли вазият юзага келса, ўлчов такрорланади), ташриф буюрувчига ҳайвонот боғига кириш тақиқланади, шахсий маълумотлар ёзиб олинади ва тиббий муассасаларга мурожаат қилиш тавсия этилади.

Ҳайвонот боғи ҳудудида аттракционлар, кўнгилочар жойлар ва тез овқатланиш нуқталари фаолияти тақиқланади.

Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (884)

Асосий мавзулар