Ўзбекистон Мусулмонлар идораси ҳайит намозини жамоат жойларда ўқишни бекор қилди

© Sputnik/Рамиз БахтияровПразднование Намаз хайит в Ташкенте
Празднование Намаз хайит в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Рамазон ҳайити кунлари эпидемик ҳолат мавжудлиги ва одамларнинг ҳаётига хавф сақланиб қолиши сабабли жума ва бошқа намозлар каби Ийд намозини ҳам жамоат бўлиб ўқишнинг иложи бўлмайди, дейилади хабарда.

ТОШКЕНТ, 22 май - Sputnik. Ўзбекистон Мусулмонлар идораси коронавирус билан боғлиқ вазият туфайли ҳайит намозини жамоат жойларда ўқишни бекор қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгашининг 2020 йил Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисидаги баёнотида таъкидланган.

Жители Ташкента по возможности приобретают маски для профилактики вируса - Sputnik Ўзбекистон
Коронавирус инфекциясини юқтирганларнинг 20 нафари аҳоли орасида аниқланди - ССВ

Хабарда таъкидланишича, коронавирус пандемияси туфайли инсоният мураккаб даврни бошидан кечирмоқда. Ўзбекистонда эпидемиологик вазиятни жиловлаш, аҳоли саломатлигини ҳар томонлама ҳимоя қилиш учун барча чоралар кўрилмоқда: касаллик кенг тарқалишининг олдини олиш мақсадида карантин ва бир қатор чекловлар жорий этилган.

Аммо қатъий карантин чораларини қўллаш билан мамлакатда касалликнинг қайд этилган ҳолатларига нисбатан ҳам, кунлик янги ҳолатлар ҳам паст даражада сақланиб турибди. 

"...2020 йилги Рамазон ҳайити (Ийдул фитр) намозини пандемия даврида жамоат бўлиб ўқиш имконияти мавжуд эмаслиги, мўмин-мусулмонларнинг зиммасидан ушбу ибодатни соқит қилади. <...> Рамазон ҳайити кунлари эпидемик ҳолат мавжудлиги ва одамларнинг ҳаётига хавф сақланиб қолиши сабабли жума ва бошқа намозлар каби Ийд намозини ҳам жамоат бўлиб ўқишнинг иложи бўлмайди", - дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, сал олдин 2020 йилда Рамазон ҳайитининг биринчи куни 24 май – якшанба кунига тўғри келиши муносабати билан 24 май Рамазон ҳайити байрами сифатида нишонланиши ҳақида хабар берган эдик.

Янгиликлар лентаси
0