Ўзбекистонда қатор маълумотлар "махфий" грифидан чиқарилади

© Sputnik / Владимир ФедоренкоПапка с документами
Папка с документами  - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Хусусан, ИИВнинг жазони ижро этиш муассасалари ва тергов ҳибсхоналарида сақланаётган шахслар сони тўғрисидаги маълумотлари махфийликдан чиқарилади.

ТОШКЕНТ, 26 май - Sputnik. Ўзбекистонда озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ жазони ижро этиш соҳасидаги бир қатор маълумотлар махфийликдан чиқарилади.

Колючая проволока - Sputnik Ўзбекистон
ИИВ “Жаслиқ”даги маҳкумлар қаерга юборилишини маълум қилди

Бу ҳақда 22 апрель куни "Ички ишлар органларининг озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлган жазони ижро этиш фаолиятининг очиқлиги ва ошкоралигини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" Ҳукумат қарори қабул қилинган.

Ҳужжатга мувофиқ, озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлган жазони ижро этиш соҳасидаги қуйидаги маълумотлар махфийликдан чиқарилади:

* ИИВнинг жазони ижро этиш муассасалари ва тергов ҳибсхоналарида сақланаётган шахслар сони тўғрисидаги маълумотлар;

* ИИВнинг жазони ижро этиш муассасалари ва тергов ҳибсхоналари сони ҳамда улар жойлашган жой тўғрисидаги маълумотлар;

* жазони ижро этиш муассасаларининг ишлаб чиқариш фаолияти, улар томонидан номенклатура бўйича ва пул билан ифодаланадиган ишлаб чиқарилаётган товар маҳсулотлари тўғрисидаги маълумотлар;

* ИИВнинг жазони ижро этиш муассасалари ва тергов ҳибсхоналарида сақланаётган шахслар орасида ўлим ҳолатлари сони тўғрисидаги маълумотлар;

* жазони ижро этиш муассасаларида сақланаётган ва тиббий тусдаги мажбурий чоралар қўлланиладиган маҳкумлар сони тўғрисидаги маълумотлар.

Янгиликлар лентаси
0