Ўзбекистонда вилоятлараро автобуслар қатновига рухсат берилди

© Пресс-служба МинтрансаРегулярное автобусное сообщение будет запущено по маршруту Ташкент-Омск
Регулярное автобусное сообщение будет запущено по маршруту Ташкент-Омск - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Автобусларда ҳаракатланаётган йўловчиларнинг рейслар кесимидаги рўйхати (базаси) юритилади. Йўловчилар тиббий ниқоб, тиббий қўлқопда бўлишлари лозим

ТОШКЕНТ, 30 май - Sputnik. Ўзбекистонда 1 июньдан бошлаб вилоятлараро автобуслар қатновига рухсат берилади. Бу ҳақда Республика махсус комиссияси ахборотида айтиб ўтилган.

Санитарная обработка на улицах Ташкента - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда 1 июндан нималарга рухсат берилади?

""Яшил" ҳудудларда жойлашган санаторий, пансионат, болалар оромгоҳлари ва бошқа дам олиш масканларига фуқароларни марказлаштирилган тартибда ташиш учун вилоятлараро автобуслар, шу жумладан туристик ташкилотлар автобуслари қатновини йўлга қўйишга рухсат берилди", - дейилади хабарда.

Бунда автобусларда ҳайдовчи ва йўловчилар тиббий ниқоб, тиббий қўлқопда бўлиши лозимлиги, шунингдек, уларнинг тана ҳарорати пирометрларда ўлчаниб, 37ºС ва ундан юқори бўлган ҳолатда уларнинг автобус салонига чиқарилмаслиги белгилаб қўйилган.

Автобуслар вилоятлараро қатновларда "қизил" ҳудудларда тўхтамаган ҳолда ҳаракатланади ва доимий равишда ҳар қатновга чиқишдан олдин тўлиқ дезинфекциядан ўтказилади.

Автобусларда ҳаракатланаётган йўловчиларнинг рейслар кесимидаги рўйхати (базаси) юритилади.

Янгиликлар лентаси
0