Маккага 2020 йилда чет элдан зиёратчилар қабул қилинмайди

Oбуна бўлиш
Саудия Арабистони Ҳаж ва Умра ишлари вазирлиги, бу йилги Ҳаж мавсумини фақат Саудия Арабистони ичида бўлиб турган фуқаролардан иборат зиёратчилар учун чекланган миқдорда ташкил этиши ҳақида қарор қабул қилди

ТОШКЕНТ, 23 июн - Sputnik. Саудия Арабистони Маккага 2020-йилда чет элдан зиёратчилар қабул қилинмаслиги ҳақида эълон қилди. Бу ҳақда Дин ишлари бўйича қўмита матбуот-хизмати ҳақида маълум қилинди.

Бу йилги ҳаж мавсумига тайёргарлик эпидемиологик вазият барқарорлашгунча тўхтатилди

"Саудия Арабистони Ҳаж ва Умра ишлари вазирлиги, бу йилги Ҳаж мавсумини фақат Саудия Арабистони ичида бўлиб турган фуқаролардан иборат зиёратчилар учун чекланган миқдорда ташкил этиши ҳақида қарор қабул қилди. Хорижий мамлакатлардан зиёратчилар қабул қилинмайди", - дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, сал олдин Ҳаж сафарига бормайдиган давлатлар сони ошиб бораётгани ҳақида хабар берилган эди.

Бу энг йирик мусулмон аҳолига эга бўлган Индонезия, шунингдек, Малайзия, Сенегал, Нигерия ва Сингапур, Ҳиндистон ҳамда Европа ва Жанубий-Шарқий Осиёнинг баъзи мамлакатларидир. Ушбу давлатлар ўз зиёратчиларининг ҳаёти ва соғлиғини ҳимоя қилиш мақсадида "Ҳаж–2020" мавсумини ташкил қилмаслик ҳақида қарор қабул қилди.

Таъкидлаш лозимки, Саудия Арабистонида айни вақтдаги эпидемиологик вазият мураккаблигича қолмоқда, шу жумладан коронавирусга чалинган беморлар сонининг ортиб бораётгани, ҳар куни ўртача 3800-4500 нафар кишида коронавирус аниқланаётгани ва 40-45 та ўлим ҳолати қайд этилаётгани ҳаж сафарини ташкил этиш масаласида ҳар бир давлатни чуқур ўйлантирмоқда.

Янгиликлар лентаси
0