14:33 06 Июл 2020
Эфир
  • RUB145.97
  • EUR11411.48
  • USD10173.38
Янгиликлар
Ҳавола олиш
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (938)
435 0 0

Эпидемия бошланганидан бери Ўзбекистонда 20 нафар бемор COVID-19 асоратлари оқибатида вафот этган. Июнь ойида 5 нафар бемор ҳаётдан кўз юмди.

ТОШКЕНТ, 27 июн - Sputnik. Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига чалинганлар сони 7500 нафардан ошди, деб хабар берди Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

"Ўзбекистонда 27 июнь соат 17:00 ҳолатига кўра коронавирус билан касалланганлар сони 61 нафарга кўпайди ва инфекция юқтириб олганларнинг умумий сони 7551 нафарга етди", - дейилади хабарда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 38 нафари Карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида;

22 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 10 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 12 нафари аҳоли орасида);

1 нафари Тошкент вилоятида аҳоли орасида қайд этилган.

Айни соатларда Хоразм вилоятида 18 нафар, Тошкент шаҳридаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида 7 нафар, жами 25 нафар коронавирусга чалинган бемор тузалиб, ўз уйларига кузатилди.

Шундай қилиб, коронавирусдан соғайганлар сони 5063 нафарга етди.

15 мартда эпидемия бошланганидан бери Ўзбекистонда 20 нафар бемор COVID-19 асоратлари оқибатида вафот этган. Июнь ойида 5 нафар бемор ҳаётдан кўз юмди.

Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (938)

Асосий мавзулар