14:44 06 Июл 2020
Эфир
  • RUB145.97
  • EUR11411.48
  • USD10173.38
Янгиликлар
Ҳавола олиш
169 0 0

Айни пайтда ВДНХ маъмурияти Ўзбекистон томонининг концепциясини тасдиқлаш бўйича якуний ҳужжатлар тўпламини кутмоқда.

ТОШКЕНТ, 1 июл - Sputnik. 30 июн куни Москвада Ўзбекистон раислигида МДҲ иқтисодий кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди. Тадбир ВДНХ кўргазма мажмуасида бўлиб ўтиши керак эди, аммо коронавирус пандемияси туфайли у онлайн-режимга кўчирилди. Мажлисни Иқтисодий Кенгаш раиси, Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари, Иқтисодий ривожланиш ва қашшоқликни камайтириш вазири Жамшид Қўчкоров олиб борди.

Кенгаш аъзолари COVID-19 тарқалишининг салбий оқибатлари фонида МДҲ мамлакатларининг иқтисодий ҳамжиҳатлигини, шунингдек, ВДНХ ҳудудида МДҲ аъзо-давлатларининг кўргазма ва савдо марказларини яратиш ишларини муҳокама қилдилар.

Ҳозирги кунда кўргазма мажмуасида Озарбайжон, Армения ва Беларусь павильонлари фаолият юритмоқда, деди "ВДНХ" АЖ бош директори ўринбосари Виталий Эммануилов.

"Биз бу йил Қозоғистон, Қирғизистон, Молдова ва Ўзбекистон павильонларини очилишини интиқлик билан кутмоқдамиз", - деди у.

Эммануиловнинг сўзларига кўра, Ўзбекистон павильонининг реставрацияси ишлари якунланмоқда. Авария ҳолатида бўлган миллий услубдаги ротондани қайта тиклаш ишлари ҳам якунланди. Унинг очилишига атиги бир қадам - павильоннинг ишлаши учун концепцияни тайёрлаш қолди.

"Биз республикалар таклиф қилаётган барча концепцияларни келишяпмиз, бунда ҳам савдо, ҳам кўргазма фаолияти нуқтаи назарларини ҳисобга инобатга оляпмиз, дейди "ВДНХ" АЖ бош директори ўринбосари Sputnik учун шарҳида. – Бир бинонинг ўзида ҳам миллий ошхона, ҳам экспозициялар ва савдони мужассамлаштириш жуда қийин. Шунингдек, бу ерда конференциялар ўтказилиши ва мобил тадбирлар учун эркин ҳудудлар кераклигини ҳам ҳисобга олишимиз керак".

Айни пайтда ВДНХ маъмурияти Ўзбекистон томонидан концепцияни тасдиқлаш бўйича якуний ҳужжатлар тўпламини кутмоқда.

Эммануиловнинг сўзларига кўра, Ўзбекистон павильонининг очилиши республика ва Россия ўртасидаги ўзаро манфаатли иқтисодий ҳамкорликни чуқурлаштиришга хизмат қилади.

“Ҳар бир павильон ўз мамлакатининг сайёҳлик ва иқтисодий салоҳиятини мустаҳкамлайди, - деди у. - 2019 йилда ВДНХга 32 миллиондан ортиқ одам ташриф буюрди. Павилон ҳудудида доимий кўргазмалар, миллий таомлар ресторанлари, сувенирлар савдоси ва диаспоралар билан учрашувлар ташкил этилади”.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ССР павильони 1954 йилда қурилган. Павильоннинг ижараси, ВДНХда ўз ваколатхонасини тиклашга қарор қилган собиқ Совет республикалари каби бир ҳил шароитда ва йилига бир рублга тушади.

Асосий мавзулар