04:21 04 Август 2020
Эфир
  • RUB142.37
  • EUR11896.04
  • USD10207.69
Янгиликлар
Ҳавола олиш
14700

Протоколлар 100% кўриб чиқилгач, Конституцияга тузатишларни 77,92% сайловчилар қўллаб-қувватлагани маълум бўлди

ТОШКЕНТ, 2 июл - Sputnik. Россия Федерацияси Конституциясига киритиладиган ўзгартиришларни овоз берувчиларнинг 77,92%и қўллаб қувватлади, қарши овоз - 21,27%ни ташкил қилди, деб хабар берди Россия МСК протоколларнинг 100% санаб чиқиш натижаларига кўра.

РФ Конституциясига тузатиш киритиш бўйича умумроссия овоз бериши куни 22 апрелга белгиланган эди, аммо кейинчалик мамлакатдаги коронавирус билан боғлиқ вазият туфайли кечиктирилди.

Кейинчалик РФ президенти Владимир Путин овоз беришнинг янги санаси этиб - 1 июльни белгилади.

Эпидемиологик вазиятни ҳисобга олган ҳолда, ҳамда аҳоли хавфсизлигини таъминлаш заруриятидан келиб чиқиб россияликлар 25 июнь санасидан 1 июльга қадар овоз беришлари мумкинлиги ҳақида қарор қабул қилинди.

Аввалроқ ВЦИОМ экзитпол натижаларини эълон қилди. Социологлар мамлакатнинг 25 минтақасидаги 800 та сайлов участкасида сўров ўтказдилар. Аксарият респондентлар Асосий қонунга киритилган ўзгартиришларни қўллаб-қувватлаганликларини маълум қилишди. Шунда, россияликларнинг 71,2 %и Конституцияга ўзгартириш киритиш учун овоз берган бўлса, 28,3 % қарши овоз берган. Респондентларнинг тахминан ярим фоизи сайлов бюллетенларини бузиб қуйганини айган.

Овоз бериш бутун мамлакат бўйлаб аллақачон якунланди. Охирги бўлиб сайлов участкалари Калининград вилоятида ёпилди.

Асосий мавзулар