04:48 04 Август 2020
Эфир
  • RUB137.46
  • EUR12021.09
  • USD10209.86
Янгиликлар
Ҳавола олиш
340 0 0

Ҳозирда эгизак қизалоқлар сунъий нафас олдириш аппаратида бўлиб, аҳволи жуда оғир, - деган вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази бош врачи ўринбосари Дилшод Раҳмонов

ТОШКЕНТ, 2 июл - Sputnik. Ҳозирда эгизак қизалоқлар сунъий нафас олдириш аппаратида бўлиб, аҳволи жуда оғир, деб хабар бермоқда Самарқанд вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази бош врачи ўринбосари Дилшод Раҳмоновга таянган ҳолда "Зарафшон" нашри.

Хабарда таъкидланишича, эгизакларнинг онаси айни пайтда жиддий жарроҳлик операциясини бошидан ўтказгани туфайли даволанишда.

Виилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази бош врачи ўринбосари Дилшод Раҳмоновнинг айтишича, эгизак қизалоқлар сунъий нафас олдириш аппаратида бўлиб, аҳволи жуда оғир.

"Иккита юракда ҳам жиддий, мураккаб нуқсонлар мавжуд. Чақалоқларнинг ички органлари бир бошдан тўлиқ тиббий текширувдан ўтказилмоқда. Айни пайтда уларнинг ошқозони ҳам иккиталиги маълум бўлди. Эгизакларнинг саломатлиги бўйича тўлиқ ва аниқ маълумотларни айтиш учун қўшимча кўплаб тиббий текширувлар ўтказилиши керак", - деб маълум қилган шифокор.

 

Эслатиб ўтамиз, сиам эгизакларининг дицефал турига мансуб эгизак қизлар 27 июнь куни Самарқанд вилояти перинатал марказида кесарча кесиш натижасида туғилган. Улар битта тана, бир жуфт қўл ва оёқ, иккита юрак, иккита ўпка, иккита ошқозон ва битта бачадонга эга. Улар сиам эгизакларининг энг кам учрайдиган тури - дицефал парапагамларга тегишлидир.

Қизчаларнинг вазни 4600 грамм, бўйи 48 синтиметрни ташкил қилади. Маълумотларга кўра, дунё миқёсида туғиладиган сиам эгизакларининг 70-75 фоизи қиз болалар.

Асосий мавзулар